Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ваъда ижроси билан гўзал: Чортоқда олдинги лой кўчалар обод бўлди
19:40 / 2020-10-14

Шу йилнинг 5 октябрь куни Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Чортоқ туманида олиб борган ўрганишлари давомида Дўстлик маҳалласида бўлиб, одамларнинг мурожаатларига қулоқ тутган эди.


Шу йилнинг 5 октябрь куни Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов Чортоқ туманида олиб борган ўрганишлари давомида Дўстлик маҳалласида бўлиб, одамларнинг мурожаатларига қулоқ тутган эди.

Ўшанда маҳаллий аҳоли ҳудуддаги йўл-коммуникация ва инфратузилма билан боғлиқ бир қатор муаммоларни кўтарганди. Вилоят раҳбари шу жойнинг ўзида кўп қаватли уйлар ораси ва атрофидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берганди. Бунинг учун вилоят бюджетидан 500 миллион сўм маблағ ажратилди.

Орадан ўн кун ўтиб, ваъада адо этилди ва режадаги ишлар амалда бўй кўрсатди. Чортоқ тумани ҳокими Анваржон Отахўжаев Дўстлик маҳалласига бориб, берилган вазифалар ижроси юзасидан ҳудуддаги кўпқаватли уйларда олиб борилаётган ишлар билан танишди. Аҳоли билан учрашиб, яқиндан мулоқот қилди.

photo_2020-10-14_19-40-11.jpg

Маълумот ўрнида, Дўстлик маҳалласида 4560 аҳоли истиқомат қилади. Чортоқсой билан ёндош қисмда жойлашган 15 кўп қаватли уйдаги хонадонларда 802 киши яшайди. Бугунги кунга келиб, кўпқаватли уйлар атрофидаги йўлларни асфальтлаш ишлари ниҳоясига етказилиб, йўл четларига бетон лотоклар ётқизилмоқда.

Тунги ёритич яхшиланмоқда. Фасаддаги камчиликлар ҳам тузалади. Ажратилган ярим миллиард сўмга яқин маблағдан руҳланган аҳоли ободонлаштириш ишларига ўз иш кучи ва техникалари билан ҳисса қўшди. Бунёдкорлик ишлари натижасида аввалги лой ва тўзон йўллар тарихда қолди.

– Кўнглимда шукроналик ҳисси жўш уриб кетмоқда, - дейди шу маҳалладаги хонадонларнинг бирида яшовчи фуқаро Замира Жўрабоева. – Йўлларимиз тўлиқ асфальтланди. Илгарилари ёғин-сочинли кунларда юришга ниҳоятда қийналар эдик. Мавжуд муаммоларимизга босқичма-босқич ечим топилаётганидан беҳад хурсандмиз. Энди текис ва равон йўллардан бемалол юрамиз. Мактабга борадиган фарзандларимизнинг кийимларига ҳам лой тегмайдиган бўлди. Бунинг учун вилоят ва туман ҳокимларига катта раҳмат.