Вабо касаллиги билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашмоқда
Дунёда вабо билан боғлиқ вазият тобора ёмонлашмоқда. 2024 йилда касалликни юқтириш ҳолатлари 2023 йилга нисбатан 5 фоизга, ўлимлар эса 50 фоизга ошди. Ўтган йили 6000 дан ортиқ инсон вабо қурбонига айланди. Эпидемия ўчоқлари аниқланган мамлакатлар сони 60 тага етган. Бу ҳам ундан аввалги йилдагига нисбатан 15 та кўп кўрсаткич. Жорий йилда ҳам ушбу касаллик хавфи давом этмоқда. 2025 йил бошидан буён 31 та давлатда вабо тарқаганлиги қайд этилди. Энг юқори кўрсаткичлар Африка, Осиё ва Яқин Шарқ давлатларида кузатилмоқда. Қурбонларнинг тўртдан бир қисми эса шифохонага етиб бормасдан ҳаётдан кўз юмган, дейилади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотида.
2024 йил бошида вабога қарши янги инновацион вакцина (ОCВ) тасдиқдан ўтган. Бироқ уни хасталик ўчоқларига етказиб бериш суръати талаб даражасида эмас. Мутахассислар самарали эпидемиологик назорат ва тезкор диагностика вабонинг олдини олиши мумкинлигини таъкидламоқда.
М.Ҳожиакбарова, ЎзА