Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
V Параосиё ўйинларидаги медалларимиз 197 тага етди
08:28 / 2025-12-14

Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ёшлар ўртасида V Параосиё ўйинлари доирасида пара сузиш ва пара таэквондо бўйича баҳслар ниҳоясига етганди.

Қувонарлиси, пара сузиш бўйича вакилларимиз мусобақа якунларига кўра, 36 та олтин, 15 та кумуш ва 8 та бронза, жами 59 та медални қўлга киритган бўлса, Ўзбекистон пара таэквондо терма жамоаси 3 та олтин, 4 та кумуш ва 7 та бронза медалларига сазовор бўлди.

Қайд этилган ушбу муваффақиятлардан сўнг, мусобақа расмий сайтида Ўзбекистон делегацияси ҳисобидаги медаллар сони 99 та олтин, 57 та кумуш, 41 та бронза жами 197 тани ташкил этмоқда. Бунинг натижасида делегациямиз умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда бормоқда.

Параосиё ўйинларида жамоамиздан сўнг Эрон делегацияси 62 та олтин, 81 та кумуш ва 73 та бронза медали билан иккинчи ўрин, япониялик пара спортчилар 40 олтин, 25 кумуш ва 12 бронза жамғариб, кучли учликдан жой олган. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА