Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzwoolentex” маҳсулотлари Россия ва Қозоғистонга экспорт қилинмоқда
16:00 / 2020-07-24

2018 йилда Марғилон шаҳрида “Uzwoolentex” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг ташкил этилиши юртимизда тўқимачилик соҳасида янги даврни бошлаб берди.


2018 йилда Марғилон шаҳрида “Uzwoolentex” Ўзбекистон-Хитой қўшма корхонасининг ташкил этилиши юртимизда тўқимачилик соҳасида янги даврни бошлаб берди.

Тадбиркор Наргиза Аминова ташкил этган корхонада калава ип асосида жун аралашмали мато ишлаб чиқарилади. Унинг яралиш жараёни тикув, сифат назорати, қайта ишлаш ва пардозлаш цехларида Италия, Германия ва Хитойда ишлаб чиқарилган энерготежамкор ускуналар ёрдамида олиб борилади. Бу ерда 104 нафар ишчи-ходим меҳнат қилади. Корхона тўлиқ қувватда ишга туширилса, иш ўринлари сони 300 тадан ошади.

Ҳозирда корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулот йиллик 2 миллион погонометрни ташкил этади. Мазкур турдаги матолар асосан ҳарбийлар, аэропорт, меҳмонхона ва бошқа кўплаб давлат хизматлари ходимлари кийимларини тикишга мўлжалланган.

— Бир гуруҳ мутахассисларимиз Хитой тажрибасини ўрганиб қайтдилар, - дейди корхона бош менежери Шавкат Собиров. — Халқаро сифат стандарти асосида ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларимиз ички бозор талабларини қондиради. Экспортни Россия ва Қозоғистон давлатларидан бошладик. Яна ўнлаб давлатларга мато ва формали кийимлар намуналарини юбориб, музокаралар олиб бораяпмиз. Шу кунга қадар Марказий Осиё давлатлари жун аралашмали матони Хитойдан харид қилган. Мураккаблигига қарамасдан, жун аралашмали мато ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва маҳаллийлаштиришнинг аҳамияти катта.

“Uzwoolentex” жун аралашмали матони тўқишда фойдаланиладиган калава ипни ҳам корхонанинг ўзида ишлаб чиқаришни лойиҳалаштирди. Умумий қиймати 6 миллион доллардан зиёд лойиҳада йиллик 840 тонналик калава ипни тайёрлаш кўзда тутилмоқда. Унинг амалга оширилиши орқали 400 га яқин янги иш ўринлари яратилади ва мато учун буюртмалар ишлаб чиқариш муддати икки бараварга қисқаради.

Ҳозирда жун аралашмали матолардан «Наримтекс» корхонасида аёллар либосларини тикишда кенг фойдаланилмоқда. Мазкур маҳсулотлар юртимизда “Molto Caldo” бренди билан машҳур.

photo_2020-07-24_16-20-07.jpg

photo_2020-07-24_16-20-04.jpg

photo_2020-07-24_16-20-00.jpg