“Узундара”да қазишма ишларида топилган ашёлар намойиш этилди
Икуо Хираяма Халқаро маданият карвон саройида Россия Фанлар академияси Археология институти Бақтрия отряди ҳамкорлигидаги “Узундара: 2024 йилги дала мавсуми натижалари” номли кўргазманинг очилиш маросими ва давра суҳбати бўлиб ўтди.
Халқимизнинг қадимий ва бой маданиятини тиклаш, Сурхондарё вилояти Бойсун тумани ҳудудида жойлашган “Узундара” археология ёдгорлигини муҳофаза қилиш, кенг тарғиб қилиш ва туристик салоҳиятини ошириш мақсадида ташкил этилган кўргазмада “Узундара”да қазишма ишларида топилган 60 дан ортиқ топилмалар ва иш жараёнлари акс этган фотосуратлар намойиш қилинди.

Шунингдек, тадбирда “Узундара” тарихий манзилгоҳида олиб бориладиган археология қидирувлари, археология қазишмалари ва археология назоратини амалга ошириш жараёнлари хусусида маълумотлар берилди.



Кўргазма жорий йилнинг 29 сентябригача давом этади.
Гулноза Бобоева, ЎзА