English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узунда заковатчилар Навоий асарларидан беллашди
10:18 / 2026-02-05

Сурхондарё вилоятида буюк мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 585 йиллигига бағишланган давра суҳбати, учрашув ва бошқа маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда.

Сана муносабати билан Узун туманида ташкил этилган “Заковат” интеллектуал ўйинида ҳам туман тиббиёт бирлашмаси ходимлари, чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари ва иккинчи политехникум талабалари улуғ мутафаккирга чуқур эҳтиром кўрсатиб, билим ва тафаккурларини синовдан ўтказди. 

Қизиқарли баҳсларга бой бўлган беллашув якунида ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг “Темурийлар” жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин туман тиббиёт бирлашмасининг “Ибн Сино” жамоасига, учинчи ўрин ДХХ чегара қўшинлари ҳарбий қисмининг “Мангуберди издошлари” жамоасига насиб этди. 

Ғолиблар интеллектуал ўйин ташкилотчиларининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

 Холмўмин Маматрайимов, ЎзА мухбири