Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узунда мактабгача таълим муассасаси сони яна биттага кўпайди
15:28 / 2025-07-30

ФОТОРЕПОРТАЖ

Сурхондарё вилояти Узун тумани Тожикобод маҳалласида 120 ўринли 26-мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди. Замонавий талаблар асосида барпо этилган ушбу муассаса ҳукуматимиз томонидан ажратилган 4 миллиард 400 миллион сўм маблағ эвазига қурилиб, барча зарурий жиҳозлар билан тўлиқ таъминланди.

[gallery-24537]

Янги боғча фаолият бошлаши натижасида 35 нафар ишсиз фуқаро доимий иш ўрнига эга бўлди.

Ташкилотнинг очилиш маросимида туман ҳокими Ҳабибулла Бозоров иштирок этиб, мактабгача таълим сифатини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар хусусида сўз юритди. Иштирокчилар муассасада яратилган шароитлар билан танишди.

Мазкур лойиҳа туманда болаларнинг мактабгача таълимга қамровини ошириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантиришга хизмат қилади.

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ(сурат),ЎзА