Узумчиликда яхши тажриба орттирган хўжалик
ФОТОРЕПОРТАЖ
Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманидаги Шаббоз овулини кўпчилик мазаси тилни ёрар қовунларию, ширин-шакар узумлари орқали яхши танийди.
Боғдорчиликка ихтисослашган “Раъно Камоловна” фермер хўжалиги узумчиликда яхши тажриба тўплаган. Хўжалик тасарруфидаги 14 гектар ер майдонининг 3 гектарида узум, 5 гектарида олма, ўрик ва қолган қисмида полиз экинлари етиштирилади.
[gallery-8956]
–Фермер хўжалигимизда 9 киши иш билан таъминланган, - дейди фермер хўжалиги раҳбари Раъно Юлдашева. – Токзоримизда “Тойифи”, “Қора кишмиш”, “Келин бармоқ” сингари узум навлари етиштирилади. Ҳар бир туб узумдан 25-30 килограмм маҳсулот оляпмиз. Ўтган йили 3 гектар узумзордан 40 миллион сўм даромад қилдик.
Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА