Узум етиштириш бўйича Хорватия тажрибаси ўрганилди
Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини илмий-амалий ривожлантириш, тадқиқотлар усулларини халқаро талабларга мувофиқлаштириш мақсадида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги делегацияси Хорватиянинг Қишлоқ хўжалиги ва туризм илмий-тадқиқот институти фаолияти билан танишди.
Тажриба алмашиш лойиҳаси Германия Халқаро ҳамкорлик ташкилотининг қўллаб-қувватлаши билан амалга оширилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида Агентлик мутахассислари Хорватия давлати Пореч шаҳрида жойлашган “Агролагуна” фирмасининг узум плантациясида бўлишди.
Мутахассислар касаллик ва зараркунандаларга қарши чидамли узум навларини етиштириш амалиёти, пишиб етилган маҳсулотларни йиғиштириб олиш бўйича Хорватия тажрибаси билан танишдилар.

Ушбу институтда ўсимликларни ҳимоя қилиш ва экинларни иқлим ўзгаришига мослаштириш тадқиқотлари, хўжалик ҳисобини юритиш тизими юқори баҳоланган.
Шу боис илғор тажрибани мамлакатимиз фитосанитария соҳасига уйғунлаштириш режалаштирилмоқда.
Н.Раҳмонова, ЎзА