Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Узуклар ҳукмдори” суратга олинган боғда ёнғин
10:46 / 2025-11-10

Янги Зеландиянинг Тонгариро миллий боғида катта ёнғин содир бўлди.

Ушбу мажмуа ландшафтидан “Узуклар ҳукмдори” трилогиясида Мордорни тасвирлашда фойдаланилган, дея хабар тарқатди “New Zealand Herald” газетаси.

- Барча сайёҳлар эвакуация қилинди, бир кечада автомагистрал ёпилди. Якшанба куни эрталаб ўрмон ёнғини назоратдан чиқиб кетганлиги сабабли эвакуация давом этди. Олов тахминан 2500 гектар жойни қамраб олди, - деб ёзган нашр.

“Вакапапа” қишлоғининг 36 нафар аҳолиси ҳам кўчирилган. Мазкур боғ ЮНЕСКО Жаҳон мероси рўйхатига киритилган.

С.Раҳимов, ЎзА