Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"UzТest" 6 миллиард сўмлик чет эл маҳсулотларини ушлаб қолди
18:12 / 2020-01-31

2019 йилда "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат корхонаси ("UzTest") томонидан уч миллиард сўмлик ускуналар харид қилинган эди.


2019 йилда "Ўзбекистон илмий-синов ва сифат назорати маркази" давлат корхонаси ("UzTest") томонидан уч миллиард сўмлик ускуналар харид қилинган эди. Бу маҳсулотни сертификатлаш бўйича ўтказиладиган тест синовлари ва тартиб-таомилларининг сифатини янада ошириш имконини беради.

"UzTest" бош мутахассиси Музаффар Хайритдиновнинг сўзларига кўра, тузилма Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва мамлакатимизга импорт қилинадиган деярли барча маҳсулотларни синовдан ўтказиш ва сертификатлаш билан шуғулланади. Масалан, фақат 2019 йилда корхона мутахассислари томонидан 6 миллиард сўмлик чет эл маҳсулотлари ушлаб қолинган. Ҳуқуқбузарликлар асосан импорт қилинган озиқ-овқат маҳсулотларида аниқланган. Мисол учун, юқори трансизомерлар кўрсатгичига эга бўлгани учун маргарин, сув ва ёғ миқдори мос бўлмагани боис консерваланган нўхат ва маккажўхори яроқсиз маҳсулот деб топилган. Бу ишлаб чиқариш технологияларининг бузилгани, нотўғри сақлангани ёки ташилганидан далолатдир.

Маҳаллий маҳсулотлар сифатини янада ошириш корхона фаолиятининг муҳим йўналишларидан биридир. Бунга маҳсулотни сертификатлаш билан эришилади. Корхона сифат сертификатига эга бўлиш учун ишлаб чиқариш текшируви ва ички назоратдан ўтиши, зарур технологик ускуналар ва назорат асбобларининг мавжудлиги, юксак малакали ходимларга эгалигини кўрсатиши керак.

Шу билан сифатни назорат қилиш иши тугамайди. Мамлакатимиздаги мослик сертификатини олган ҳар бир ишлаб чиқарувчи "UzTest" билан уч йиллик шартнома тузади. Бу вақт давомида корхонада олти маротаба маҳсулот текшируви ва инспекция назорати ҳамда корхонанинг меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар талабларига мослигининг таҳлили ўтказилади. Бундай тизим "UzTest"га маҳсулотни ишлаб чиқариш пайтидаёқ унинг сифатини кузатиш имконини беради. Фақат 2019 йилда "UzTest" давлат корхонаси маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган қарийб 1 миллиард сўмлик маҳсулотни яроқсиз деб топди. Ушбу барча компанияларга тавсиялар тақдим этилди. Унга кўра, мазкур ишлаб чиқарувчилар ўз ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириб, сифатсиз маҳсулот тайёрлашнинг олдини олди.

Шунингдек, бугунги кунда "UzTest" давлат корхонасига 40 та техник регламент қабул қилинди. Икки йил мобайнида Европа Иттифоқи Божхона уюшмаси регламентлари базасида ишлаб чиқилган яна 30 та янги техник регламент маъқулланди.