English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UZTELECOM – “Brend – 2021” ғолиби бўлди
12:34 / 2022-05-24

Пойтахтимизда “Brend – 2021” мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Миллий маркетинг ассоциацияси экспертлари талқини ва истеъмолчиларнинг очиқ овоз бериш натижаларини ўз ичига олган бу танлов бешинчи бор ўтказилмоқда.

Бугунги кунда телекоммуникация хизматларини чекка ҳудудларга қадар етказиб бераётган ва хизматлар сифатини кундан кунга такомиллаштириб бораётган миллий оператор – UZTELECOM истеъмолчилар танловига кўра, “Телекоммуникация ва Интернет” номинациясида ғолиб деб топилди. 

Мукофот ғолибларининг ноодатий форматда эълон қилиниши натижаларга қизиқишни янада кучайтирди. Бу йилги натижаларда Миллий маркетинг ассоциацияси аъзолари, ҳамкорлари ва экспертлари танловига ҳамда истеъмолчиларнинг берган овозларига асосланилди. “O‘zbektelekom” АК халқимиз томонидан 2020 йилда ҳам энг яхши интернет провайдер сифатида танловда ғолиб бўлган эди.  

Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад маҳаллий бозорда муваффақиятли фаолият юритаётган компанияларни аниқлаш, қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, тадбиркорлик соҳасини, Ўзбекистон маркетинг ва реклама хизматлари бозори инфратузилмасини ривожлантиришдан иборат.  

Овоз бериш жараёни апрель-май ойларида бўлиб ўтди. Таъкидлаш жоиз, UZTELECOM бу каби танловларда бир неча йилдан бери қатнашиб келмоқда. 2020 йил “Йил бренди” танловида компания “Энг яхши интернет-провайдери” номинациясида ғолиб бўлган бўлса, 2021 йилда “O‘zbektelekom” АК “UZTELECOM га содиқликни қандай ошириш мумкин” лойиҳаси билан “Жамият, жамоалар, содиқлик дастурларини яратиш” номинациясида TAF – Тошкент реклама фестивалида олтин медални қўлга киритган эди.  

UZTELECOM маркетинг фаоллигининг профессионал ҳамжамият ва абонентлар томонидан эътироф этилиши компаниянинг маркетинг ривожи учун ҳисса қўшади.  

Г.Сатторова ЎзА