Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узоқ қишлоқ аҳолиси учун тиббий кўрик
10:15 / 2022-08-23

Бухоро вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ташаббуси билан “Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз” шиори остида тиббий кўрик ўтказилмоқда.

Ромитан тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли даволаш профилактика муассасаларида ташкил этилаётган соғломлаштириш акциясида тор доирадаги барча шифокорлар жалб этилди.

– Тиббий кўрикка бирлашманинг невролог, кардиолог, жарроҳ, ЛОР, педиатр, эндокринолог, офтальмолог, фтизиатр, терапевт мутахассислари жалб қилинди, – дейди туман тиббиёт бирлашмаси раҳбари Жамшид Тоҳиров. – Бундан ташқари, вилоят кўз касалликлари касалхонасининг мобил поликлиникаси, вилоят онкология диспансерининг мобил маммография аппарати, вилоят сил касалликлари диспансерининг мобил флюорография аппарати ва вилоят ихтисослаштирилган марказларининг малакали мутахассислари маҳалла аҳолисини тегишли соҳа бўйича тиббий кўрикдан ўтказди. Тиббий-диагностика усулларидан УТТ, ЭКГ, лаборатория ва антропометрия хизматлари орқали тиббий кўрикка келган беморларга керакли тавсиялар берилди.

Шу куни жами 148 нафар аҳоли тиббий кўрикдан ўтказилди.. Касаллик аниқланган беморлардан 42 нафарига амбулатор тавсия, 6 нафар беморга ихтисослаштирилган марказларга йўлланма берилди. 22 нафар аёллар маммография текширувидан, 36 нафар аҳоли рентгенофлюорография текширувидан ўтказилди.

Бирлашмага қарашли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва аҳоли жисмоний фаоллигини ошириш маркази ходимлари томонидан тўғри овқатланиш ва соғлом турмуш тарзи тарғиботи бўйича буклетлар тарқатилди.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар вилоятнинг бошқа олис ва чекка ҳудудларида ҳам ўтказилади.



Зариф Комилов, ЎзА