Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узоқ овул газ таъминотида муаммо бўлмайди
13:14 / 2023-03-25

Бухоро вилояти Шофиркон туманида истеъмолчиларга суюлтирилган газ етказиб беришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “Шофирконтумангаз” газ таъминоти бўлими ходимлари белгиланган режага мувофиқ газ баллонларини ўз вақтида етказиб бераётир. Жорий йилнинг ўтган даврида 737 тоннадан ортиқ суюлтирилган газ тарқатилди.

Хусусан, туман марказидан 110 километр узоқликда, Қизилқум кенгликлари бағридаги Чуруқ овулида қозоқ миллатига мансуб аҳоли истиқомат қилади. Улар ўзининг турмуш тарзи, урф-одатлари, анъаналари, қолаверса, чорвачиликда ўзига хос тажрибаси, етиштирган маҳсулотлари билан ижтимоий-иқтисодий ҳаётда алоҳида ўринга эга. Овулликлар бугун ўзларининг маиший эҳтиёжлари учун газ баллонидан фойдаланади. Газ таъминоти бўлими ходимлари томонидан газ баллонлари ўз вақтида етказиб берилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг март ойида 60 дан ортиқ хонадон эгаларига 1 минг 400 килограммдан ортиқ суюлтирилган газ тарқатилди.

— Яшаш шароитимиз яхши, – дейди Ойбарчин ая Ишназарова. – Эҳтиёжларимиз учун маиший газ баллонларидан фойдаланамиз. Газчилар ўз вақтида газ баллонимизни етказиб, тарозиларда ўлчаб беради. Берилган махсус карталар орқали тўловларни амалга оширяпмиз. Муаммолар келиб чиққани йўқ. Овқатларимиз ўз вақтида пишиб, чойларимиз қайнаяпти. Ҳудуддаги 23-мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари учун иссиқ таомларни тайёрлашда газ баллонидан фойдаланилади. Тарбиячи опанинг айтишича, газ баллонлари вақтида етказилади. Ўрнатиб берилади, хавфсизликка риоя этиш мақсадида тушунтириш ишлари ҳам олиб борилмоқда.  

Бир сўз билан айтганда, таъминот ходимлари фаолиятидан аҳоли вакиллари жуда миннатдор.  

Зариф Комилов, ЎзА