Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Узоқ муддатли хорижий кузатувчилар сайловларга тайёргарлик жараёнлари билан танишди
09:31 / 2024-10-05

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий кенгашлар депутатлигига ўтказиладиган сайловларга турли халқаро ташкилотлар катта қизиқиш билан қарамоқда. Қатор халқаро ташкилотлар вакиллари жойларда сайловларга тайёргарлик жараёнлари билан танишмоқда. Жумладан, Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари Андижон вилоятига ташриф буюрди.

Европа хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)нинг узоқ муддатли кузатувчилари Айрис Ўрук ва Винсент Годбиллон Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссиясида бўлди.  

[gallery-19604]

Хорижий кузатувчилар дастлаб Андижон вилояти ҳудудий сайлов комиссияси раиси Баҳтиёр Расулов билан учрашиб, сайловга тайёргарлик жараёнлари, бўлиб ўтадиган сайловларнинг ўзига хос жиҳатлари, ҳудудий сайлов комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар, сайлов участкалари масъулларининг сайловга оид билимларини бойитиш мақсадида ўтказилаётган семинар-тренинглар хусусида суҳбатлашди.  

Шундан сўнг хорижий кузатувчилар ҳудудий комиссия ва комиссия аъзоларининг иш фаолияти, матбуот марказида яратилган шарт-шароитлар билан танишди.  

Хорижий кузатувчиларнинг Андижондаги миссияси давом этмоқда.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (фото), ЎзА мухбири