English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“UzmedExpo – 2022” XIV Халқаро тиббиёт кўргазмаси – соҳа янгиликларини намойиш этишда кенг платформа
12:56 / 2022-09-22

Айни кунларда пойтахтимиздаги «Ўзэкспомарказ» марказий кўргазмалар мажмуида “UzmedExpo – 2022” XIV Халқаро тиббиёт кўргазмаси бўлиб ўтмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Хорижий фармацевтика компаниялари ва ишлаб чиқарувчиларининг Ўзбекистон Республикасидаги ваколатхоналари уюшмаси ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ташкил этилган мазкур кўргазмада 70 га яқин маҳаллий ва халқаро компаниялар иштирок этмоқда. Унда Ўзбекистон, Беларусь, Германия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Россия, Туркия, Швейцария, Корея Республикасининг экспозицияси кенг миқёсда намойиш этилмоқда.   

[gallery-8869]
 
Кўргазмага ташриф буюрувчилар хорижий ва маҳаллий компаниялар, тиббий асбоб-ускуналар дистрибюторлари ва ишлаб чиқарувчилари маҳсулотларининг имкониятлари ва функционаллигини баҳолашлари мумкин бўлади.   
 
Президентимизнинг 2022 йил 11 апрелдаги «Тиббиётда хусусий сектор фаолиятига қўшимча қулайликлар яратиш ва соҳа ходимларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида Республикада замонавий тиббий хизмат турларини кенгайтириш, нодавлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш вазифа қилиб белгиланган.

Мазкур “UzmedExpo – 2022” XIV Халқаро тиббиёт кўргазмаси ушбу ҳужжат ижросини таъминлашга ҳам хизмат қилади. Шунингдек, тиббиёт соҳасида тиббий техникалар ва ускуналар, дори воситалари, замонавий сарфлаш материаллари, инновацион маҳсулотлар ва хизматлар бўйича янги ишланмаларни намойиш этишда кенг платформа ҳисобланади.   
 
Кўргазма иши эртага соат 16:00га қадар давом этади.  


Моҳигул Қосимова,  
Отабек Мирсоатов(сурат),  
ЎзА