Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати” лойиҳаси ишлаб чиқилди
12:15 / 2024-10-10

АОКАда Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ахборот хизмати раҳбари Шавкат Хўжақулов иштирокида брифинг ўтказилди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, дарс машғулотларини самарали ва қизиқарли ўтказиш учун Phet, Kahoot, Nearpood, Online Test Pad, Plickers каби платформалардан фойдаланиш бўйича ўзбек ва рус тилларида 20 тадан ортиқ видео йўриқнома ишлаб чиқилиб, эълон қилинмоқда. Шунингдек, марказ томонидан 1-2-синфларда Информатика ва ахборот технологиялари фанини ўқитиш бўйича ўқитувчилар малакасини ошириш учун 18 соатлик курс ва ўқув-методик ресурслар ишлаб чиқилди.  

Педагоглар учун ўзида замонавий педагогик ва рақамли технологияларнинг имкониятларини жамлаган “Инновацион таълим технологиялари ва воситалари” номли ўқув-методик қўлланма яратилди. Платформадаги физика фанига оид 615 та виртуал лаборатория, топшириқ, восита ва таълим ўйинлари ўзбек тилига таржима қилиш орқали маҳаллийлаштирилди.  

Форматив баҳолаш жараёнини ташкил этиш талаблари акс этган “4К кўникмаларини баҳолаш рубрикалари” номли ўқув-услубий қўлланма нашр этилди. Баҳолаш назарияси ва амалиётига доир “Таълимда баҳолаш ва мониторинг асослари” қўлланмаси тайёрланди. 14 та вазирлик, идора ва илмий тадқиқот муассасалари ҳамда ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти тавсия ва таклифларидан келиб чиқиб, халқаро таълим атамалари асосида “Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати” лойиҳаси ишлаб чиқилди.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА