English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UZKAD дастури – қулай ва ишончли
12:06 / 2023-08-20

Президентимизнинг 2022 йил 24 августдаги “Мулк ҳуқуқининг дахлсизлигини ишончли ҳимоя қилиш, мулкий муносабатларга асоссиз аралашувга йўл қўймаслик, хусусий мулкнинг капиталлашув даражасини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги фармонида белгиланган топшириқлар ижроси юзасидан Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар ҳақидаги маълумотлар UZKAD тизимига тўлиқ ўтказилмоқда.

–Мазкур фармон билан тасдиқланган дастурга асосан қоғоз шаклида ёки бошқа ахборот тизимларида давлат рўйхатидан ўтказилган кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир кўчмас мулк объектини идентификациялаган ҳолда 4 босқичда UZKAD тизимига тўлиқ ўтказилиши белгиланган, –дейди Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармасининг Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлими бошлиғи Миршод Шукруллаев. – Дастлабки босқичда кўп квартирали уйлар, кейинги босқичда давлат ташкилотларига тегишли объектлар ва ижтимоий соҳа объектлари, учинчи босқичда тижорат ташкилотларига тегишли объектлар ҳамда якуний босқичда якка тартибдаги турар жойлар ва бошқа объектлар дастурга киритилади.  

Маълумот ўрнида, 2022 йилда вилоят ҳудудидаги жами 2261 кўп квартирали уйларни тизимга юклаш ишлари якунланган. Шундан сўнг, Давлат кадастрлари палатаси Бухоро вилояти бошқармаси томонидан давлат ташкилотларига тегишли объектлар ва ижтимоий соҳа объектларини тизимга киритиш ишлари бошлаб юборилди.

Бухоро вилоятида мавжуд барча мактаблар тўғрисидаги маълумотлар соҳанинг 8 та йўналишидаги мутахассислардан иборат ишчи гуруҳлар томонидан ўрганилиб, ҳозирги кунда 586 мактаб, 462 мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 989 давлат объектлари дастурга тўлиқ киритилди. Айни пайтда ишчи гуруҳлар томонидан ижтимоий соҳа объектларини тизимга киритиш борасидаги ишлар давом этмоқда.

Амалга оширилаётган ишлар натижасида кўчмас мулк обектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестри ҳамда кўчмас мулк обектлари ҳақидаги маълумотлар UZKAD тизими орқали юритилиб, маълумотларнинг ҳақиқийлиги ва ишончлилиги давлат томонидан кафолатланади.

Зариф Комилов, ЎзА