«Uzchess Cup-2024»: Шамсиддин «Challengers» гуруҳи ғолиби
Тошкент шаҳрида шахмат бўйича «Uzchess Cup-2024» турнирининг «Challengers» гуруҳидаги ғолибни аниқлаш баҳслари поёнига етди.
Айтиш лозимки, ушбу гуруҳда ғолиб номини аниқлаш сўнгги 9-турда Шамсиддин Воҳидов – Абжиҳет Гупта (Ҳиндистон) ҳамда Александр Донченко (Германия) – Александр Предке(Сербия) ўртасидаги ўйинлар қандай натижа билан поёнига етишига боғлиқ эди.

Ҳар икки жуфтликдаги мусобақалар шиддатли кечди. Донченко – Предке ўртасидаги баҳсда муроса йўли танланди.

Ҳамюртимиз Шамсиддин Воҳидов рақибини мағлубиятга учратиши ортидан сўнгги сарҳисобга кўра, 6,5 очко жамғаришга муваффақ бўлди ва гуруҳ ғолиблигини тантана қилди. Ўз навбатида 9 та тур ўйинлари ҳолатида 6 очкони қўлга киритган Александр Предке 2-ўриндаги ўрнини мустаҳкамлаб олди. Ушбу гуруҳдаги қолган 3 та жуфтликдаги ўйинлар давом этмоқда.
[gallery-17844]
Т. Рўзиев, ЎзА