Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UZCARD ва Discover® Network Ўзбекистонда глобал тўловлардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш бўйича стратегик иттифоқ эълон қилди
17:12 / 2026-01-12

Ўзбекистоннинг етакчи миллий тўлов тизими бўлган UZCARD Discover® Network билан карталар эгалари учун глобал қабул қилиш (acceptance) имкониятларини кенгайтиришга қаратилган стратегик ҳамкорлик йўлга қўйилганини маълум қилди. Diners Club International® билан биргаликда Discover Network дунё бўйлаб 378+ миллион картани* қамраб олувчи ва 190 дан ортиқ мамлакат ҳамда ҳудудларда** қабул қилишни таъминловчи глобал тўлов тармоғининг бир қисмидир.

Мазкур ҳамкорлик доирасида Discover Network UZCARD инфратузилмаси билан интеграция қилиниши орқали Ўзбекистон бозорига кириш имкониятига эга бўлади. Эндиликда Discover Network ва Diners Club International карталари эгалари мамлакат бўйлаб кенг POS-терминаллар ва банкоматлар тармоғида харидларни амалга оширишлари ҳамда нақд пул ечиб олишлари мумкин бўлиб, бу халқаро меҳмонлар, молиявий институтлар ва маҳаллий бизнес учун янги имкониятларни очади.

– Ушбу стратегик қарор UZCARDнинг халқаро ҳамкорликка очиқлигини ҳамда глобал финтех экотизими доирасида миллий тўлов тизимини изчил ривожлантириб бораётганини акс эттиради, — деди «UCMG» МЧЖ бошқарув компанияси Бош директори Давид Меликидзе. – Биз меҳмонларимиз учун тўловларда қулайлик ва соддаликни таъминлаш орқали мамлакат жозибадорлигини оширишни, шу билан бирга маҳаллий бозор иштирокчиларининг манфаатларини қўллаб-қувватлашни мақсад қилганмиз.

–Бундай ҳамкорликлар глобал тўлов тармоғимизнинг асосий модели ҳисобланади, — деди Discover® компаниясининг халқаро бозорлар бўйича вице-президенти Матт Слоан. –UZCARD ўзининг кенг маҳаллий қамрови орқали минтақадаги савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларига кириш имконини беради. Ушбу келишув Ўзбекистонда мунтазам харажат қиладиган савдогарларга ҳам, карта эгалари учун ҳам манфаатли бўлади. 

Discover Network билан ҳамкорлик UZCARD тўлов тизимини халқаро майдондаги иштирокини кенгайтиришда ва уни глобал молиявий харитадаги ўрнини мустаҳкамлаш йўлидаги муҳим босқичдир. 

*Умумий карта сонига Discover Network, DCI ва тармоқ бирлашмаларидаги фаол карталар киради. Тармоқ иштирокчилари тақдим этган маълумотларга асосланиб, RBR Data Services томонидан 2024 йил ҳолатига кўра эълон қилинган.

**Discoverнинг 2024 йилгача бўлган ички транзакция маълумотлари.  

Реклама ҳуқуқи асосида