Ўзбекистонда эквайринг инфратузилмасига уланишда савдо-сервис корхоналарини тўғри таснифлаш устидан назорат кучайтирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПҚ-267-сонли қарорига мувофиқ Марказий банкка тижорат банклари билан биргаликда тўлов терминалларини беришда бизнес тоифасининг тўғри белгиланишини таъминлаш топширилган.

Гап MCC (Merchant Category Code) – корхона фаолиятининг ҳақиқий профилини акс эттирувчи савдо нуқтаси тоифасининг халқаро кодини бериш ҳақида бормоқда. Уни аниқлашнинг тўғрилигига қўлланиладиган тарифлар, комиссияларни ҳисоблаш, ҳисоботнинг тўғрилиги ва халқаро тўлов тизимлари талабларига мувофиқлиги боғлиқ. Нотўғри таснифлаш молиявий ҳисоб-китобларнинг бузилишига ва операциялар шаффофлигининг пасайишига олиб келиши мумкин.

Топшириқ ижроси доирасида Марказий банк мувофиқлаштируви ва UZCARD тўлов тизими иштирокида терминалларни рўйхатдан ўтказиш ва кузатиб бориш учун масъул бўлган тижорат банклари ходимлари учун бир қатор ўқув семинарлари ташкил этилди. Ўқитиш мамлакатнинг барча ҳудудларида босқичма-босқич ўтказилмоқда ва савдо нуқталари тоифасини аниқлашнинг ягона стандартларини шакллантиришга қаратилган.

Ушбу чора-тадбирларнинг амалга оширилиши MCC-кодларни бериш амалиётини унификациялаш, эквайринг тармоғида ҳисоб-китоблар аниқлигини ошириш ва нақд пульсиз тўловлар тизимига бўлган ишончни мустаҳкамлаш имконини беради.
Реклама ҳуқуқи асосида