French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“UzBuild – 2022” халқаро кўргазмасида 19 давлатдан 180 та корхона маҳсулотларини намойиш этади
18:14 / 2022-02-22

Пойтахтимиздаги “Hyatt Regency Tashkent” меҳмонхонасида 2022 йил баҳорги кўргазма мавсумининг очилишига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

 “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси томонидан ташкил этилган тадбирда қатор ҳамкор ташкилотлар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  
  
Унда “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси бош директори Нигора Ҳасанова жорий йилда нефть-газ, энергетика, озиқ-овқат, тўқимачилик, мебелсозлик каби қатор соҳаларда ўтказилиши кутилаётган кўргазмалар ҳақида батафсил маълумот берди.   
  
Н.Ҳасанованинг таъкидлашича, “UzBuild –2022” – Ўзбекистон қурилиш саноати халқаро кўргазмаси “Iteca Exhibitions” компаниясининг жорий йилги кўргазма мавсумини очиб беради.  23-халқаро кўргазма 1-4 март кунлари  “Ўзэкспомарказ“ марказий кўргазмалар мажмуида ташкил этилади.  
 
Ўзбекистон қурилиш саноати иқтисодиётнинг устувор тармоқларидан бири бўлиб, ҳатто қаттиқ чеклов чоралари даврида ҳам барқарор йиллик ўсиш суръатларини кўрсатмоқда. Бугунги кунда юртимизнинг деярли ҳар бир шаҳрида уй-жой ва маъмурий мажмуалар, ижтимоий инфратузилма объектлари, ишлаб чиқариш корхоналари қурилиши, мавжуд бино ва иншоотларни реконструкция қилишишлари жадал олиб борилмоқда.   
  
– Бундай кенг кўламли қурилиш ишлари янги технологиялар ва жиҳозлардан, замонавий қурилиш ва пардозлаш материалларидан, меъморчилик ва интерьер дизайни соҳасидаги энг сўнгги ютуқлардан фойдаланишни талаб қилади, – деди “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазмалар компанияси бош директори ўринбосари Ойимхон Бобожонова. – Шу сабабли, ушбу халқаро кўргазмада маҳаллий ишлаб чиқарувчилар қаторида 18 мамлакатдан 146 хорижий компаниянинг иштирокчи таъминланади. Масалан, унда “Biznes Aziya”, “Chemistry”, “Ecoplit”, “Texnopark”, “Uzkabel”, “Dorex”, “ ETC Uzbekistan”, “Arton” маҳаллий корхоналар иштирок этса, биргина Туркия давлатидан 70 та, Россиядан 28 та, Германиядан 19 та, Италиядан 8 так ва Ҳиндистон  6 та компания қатнашаётгани қувонарлидир.  

[gallery-5855]
 
Кўргазманинг қурилиш ва пардозлаш материаллари бўлимида металл, ёғоч, алюминий, композит тузилмалари, том ёпиш материаллари, қурилиш кимёси, шунингдек, пол қопламалари, керамика, тош, бўёқлар, гулқоғоз, эшиклар, осма шифтлар, дераза тизимлари, жабҳалар каби ташқи ва ички пардозлаш материаллари намойиш этилса, қурилиш ускуналари бўлимида бетон аралаштириш ускуналари, тошга ишлов бериш ва металл дастгоҳлари, майдалагичлар, лента конвеерлар, пайвандлаш қурилмалари, қолип тизимлари каби намуналар тақдим қилинади.   
 
– Ушбу кўргазма маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун жуда фойдали. Гарчи, бу каби тадбирларда уларнинг иштирокчи у даражада кўп бўлмаса-да, қурилиш соҳасида янгиликлардан хабардор бўлиш мақсадида ишлаб чиқарувчиларимиз ҳар бир кўргазма фаолияти билан танишишга келади. Масалан, бу галги кўргазмада илк бор Ҳиндистон корхоналарининг иштироки кутиляпти. Маҳаллий табиий тош ишлаб чиқарувчилар учун бу янгилик. Улар кўргазмага келиб, албатта, бу давлат вакиллари билан тажриба алмашади, – деди “Ўзсаноатқурилишматериллари” уюшмаси Матбуот котиби Жамшид Шерметов.  
 
Кўргазма доирасида “Келажакнинг бугунги кўриниши – Янги Ўзбекистон қурилиши: ислоҳотлар ва ўзгариш даври” мавзусида халқаро қурилиш саноати анжумани бўлиб ўтади. Унда Беларусь Республикаси, Исроил, Нидерландия, Россия, Туркия ва Франциядан 18 нафар эксперт ўз тажрибаси ва тақдимотини намоён этади.    

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА