Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Uzbekneftgaz GTL» заводида минералсиз сув ишлаб чиқарилиши бошланди
15:24 / 2021-02-10

Жорий йилнинг 9 февраль куни «Uzbekneftgaz GTL» заводида биринчи маротаба минералсиз сувни тайёрлаш 71-сонли қурилмаси ишга туширилди.

Минералсиз сув – бу ионлар аралашмасидан тозаланган сув бўлиб, заводнинг ишлаб чиқариш ва технологик жараёнлари учун ўта муҳим манбаларидан бири ҳисобланади.

Заводнинг умумзавод хўжалиги цехига қарашли ушбу қурилма ҳозирда тўлиқ технологик тартиби асосида ишламоқда ва соатига 120 тонна, заводнинг технологик талабларига тўлиқ жавоб берадиган, минералсиз сув ишлаб чиқармоқда.

Яқин орада заводга ёнилғи газ қабул қилиш ва қозон қурилмаларини ишга тушириш ҳамда буғ ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш кўзда тутилган.

«Uzbekneftgaz GTL» заводида созлаш ва ишга тушириш ишлари давом этмоқда.

Uzbekistan GTL компаниясининг ахборот хизмати.

ЎзА