French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Uzbekistan Open" турнирида таэквондочиларимизга тенг келадигани йўқ
15:20 / 2025-10-17

Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида таэквондо WТ спорт тури бўйича ўсмирлар, ёшлар ва катталар ўртасида "Uzbekistan Open" халқаро турнири бошланди.

Нуфузли мусобақада Ўзбекистон таэквондочиларидан ташқари, Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатлардан келган жами 200 нафардан ортиқ спортчилар ғолиблик даъвосида рақобатлашмоқда.  

Турнирнинг илк кунги баҳсларида ўсмирлар ўртасида Ислом Акчурин, Искандер Мадреймов, Муҳаммадризо Мансуров, Акмал Акбаров, Райҳона Асанбоева, Мардона Ҳусниддинова каби мамлакатимиз спортчиларидан жами 18 нафари олтин медалга эга чиқди.  

[gallery-25769]

Катталар орасидаги беллашувларда Зебинисо Ҳошимжонова, Моҳинур Жумабоева ҳамда Гулбану Ўринбаева, Беҳруз Салимов, Озодбек Нурмуҳамедов, Шоҳжаҳон Юнусов каби яна 7 нафар вакилимиз шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Жавоҳир Тошхўжаев,  

Ҳотам Мамадалиев (сурат)  

ЎзА