Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Uzbekistan Judo Tour» тўртта вазнда кучлиларни аниқлади
22:52 / 2025-12-23

Дзюдо бўйича 2025 йил спорт тақвимидаги сўнгги мусобақа ҳисобланган «Uzbekistan Judo Tour» турнирининг Тошкент шаҳар босқичи ўз якунига етди.

Мукoфот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақа пойтахтимизнинг “Олимпия шаҳарчаси”да жойлашган яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган аренасида бўлиб ўтди.

Қизғин ва муросасиз беллашувлар якунида тўртта вазн тоифасида ғолиблар аниқланди.

Жумладан, Анваржон Иброҳимов, Низомиддинхўжа Тошпўлатов, Амир-Саид Джейлиев ва Ирисхон Қурбонбоева ўз вазнларида олтин медалга сазовор бўлди.

Умумжамоа ҳисобида Тошкент вилояти терма жамоаси 1 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали билан биринчи ўринни эгаллади. Бухоро вилояти жамоаси 1 та олтин ва 1 та кумуш медали билан иккинчи ўриндан жой олган бўлса, Хоразм вилояти дзюдочилари 1 та олтин ва 1 та бронза медали билан кучли учликни якунлади.

Ғолиб ва совриндорларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси спорт вазири Адҳам Икромов, Миллий олимпия қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, МОҚ Бош котиби Ойбек Қосимов, спорт вазири ўринбосарлари Шаҳрилло Маҳмудов ва Аваз Каримов, Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳамда Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов иштирок этди.

Таъкидлаш жоизки, «Uzbekistan Judo Tour» мусобақаси юртимиздаги иқтидорли ва истиқболли дзюдочиларни кашф этишда муҳим аҳамият касб этди.

«Uzbekistan Judo Tour» мусобақаси ғолиб ва совриндорлари:

-66 кг. вазн тоифаси:

Олтин медаль: Анваржон Иброҳимов (Бухоро)

Кумуш медаль: Муҳриддин Тиловов (Қашқадарё)

Бронза медаль: Артём Штурбабин (Тошкент вилояти)

Бронза медаль: Муҳаммад Эргашев (Тошкент шаҳри).

-73 кг. вазн тоифаси:

Олтин медаль: Низомиддинхўжа Тошпўлатов (Сурхондарё)  

Кумуш медаль: Замахшарий Бекмуродов (Бухоро)

Бронза медаль: Иноят Телманов (Тошкент шаҳри)  

Бронза медаль: Дилшодбек Баратов (Сурхондарё).

+90 кг вазн тоифаси:

Олтин медаль: Амир-Саид Джейлиев (Тошкент вилояти)  

Кумуш медаль: Муҳаммадали Тангриев (Тошкент вилояти)  

Бронза медаль: Фазлиддин Рафиқов (Тошкент шаҳри)  

Бронза медаль: Жаъфар Наимов (Тошкент шаҳри).

+70 кг.вазн тоифаси (аёллар):

Олтин медаль: Ирисхон Қурбонбоева (Хоразм)  

Кумуш медаль: Зарина Бобоназарова (Тошкент шаҳри)  

Бронза медаль: Фотима Куранбоева (Хоразм), Севинч Маҳмуджонова (Сирдарё)

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА