Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Judo Tour” мусобақасида ғолиблар номи аниқ бўлди
09:28 / 2026-02-16

Фарғона шаҳридаги “Samo” спорт мажмуасида дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” турнири ўтказилди. Унда юртимизнинг турли ҳудудларидан ташриф буюрган 150 нафардан зиёд полвон иштирок этди.

Соврин жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этган мусобақада эркаклар -66, -81, -90 кг, аёллар эса +70 кг. вазн тоифаларида ўзаро рақобатлашди. Муросасиз баҳслар остида ўтган мусобақа натижаларига кўра, Мирзоҳид Маҳаммаджонов (-66 кг), Бобур Янгибоев (-81 кг), Нурбек Муртазоев (-90 кг) ҳамда Мухлиса Қодирберганова (+70 кг) ўз вазн тоифаларида олтин медалга сазовор бўлди.

Шу тариқа, мусобақада биринчи ўриндан жой олган дзюдочилар 22 миллион сўм мукофот пули, диплом, медаль, эсдалик совғалари билан тақдирланди.  

Турнир ҳудудларда дзюдони янада оммалаштириш, ёш истеъдодларни кашф этиш ва спортчилар ўртасида соғлом рақобат муҳитини мустаҳкамлашга хизмат қилди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА