Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси юқори савияда ўтди
08:23 / 2025-09-28

Сурхондарё вилоят Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабида “Uzbekistan Judo Tour” турнири кескин ва муросасиз беллашувларга бой ўтди.

Нуфузли мусобақада эркак дзюдочилар -66,-81, +90, қизлар эса +70 кг вазн тоифаларида ўзаро рақобатлашди. Мазкур вазндаги беллашувларда Бобур Ваджиев, Алимардон Абдулаҳатов, Муҳаммадали Тангриев ва Шохиста Назарова ғолиб бўлди.

Шу тариқа, медаллар жамғариш бўйича Сурхондарё вилояти жамоаси биринчи ўринни эгаллади. Мусобақа мезбонлари 2 та олтин, 1 та кумуш 3 та бронза медалига эга чиқди. Тошкент шаҳри жамоаси 2 та олтин, 1 та бронза билан иккинчи, Токшент вилояти эса 1 та кумуш ва 2 та бронзани қўлга киритиб, учинчи ўриндан жой олди.

Маълумот ўрнида: ўз вазн тоифаларида чемпион бўлган дзюдочилар 22, кумуш медаль соҳиблари 14, бронза медали совриндорлари 7 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.  

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА