Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси ғолиблари аниқланди
11:38 / 2025-11-29

Хоразм вилояти Урганч шаҳрида жойлашган "Ёшлик" спорт аренасида дзюдо бўйича “Uzbekistan Judo Tour” мусобақаси ўз якунига етди.

Мукофот жамғармаси 200 миллион сўмни ташкил этувчи анъанавий турнирда полвонлар тўртта вазн тоифасида баҳс олиб борди. Жумладан, мусобақанинг қизлар орасидаги -70 кг. вазн тоифасида Ширинжон Юлдашева (Хоразм) олтин медалга эга чиқди. Муроджон Йўлдошев (Хоразм), Азизбек Авазмуродов (Тошкент шаҳри) ва Руфат Худаков (Тошкент шаҳри) ўз вазн тоифаларида мусобақа ғолибига айланди.

Мусобақа якунларига кўра, Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари 2 тадан вазнда олтин медални қўлга киритган бўлса, биттадан кумуш медаль жамғарди. Бронза медаллари эса мезбон жамоа ҳисобида 3 та, пойтахт жамоасида эса 2 тани ташкил этди. 

Шу тариқа, турнирда медаль жамғариш бўйича Хоразм вилояти умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади. Тошкент шаҳри эса иккинчи ўриндан жой олди. Кучли учликдан Жиззах ва Наманган вилояти жамоалари ўрин олди. 

“Uzbekistan Judo Tour” турнири ғолиблари 22 миллион сўм мукофот пули билан тақдирланган бўлса, кумуш медаль соҳиблари 14, бронза медали совриндорлари эса 7 миллион сўмни қўлга киритди. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА