Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Industrial Exhibitions-2021»: юзга яқин компания ўз имкониятини намойиш этмоқда
17:29 / 2021-05-05

Бугун “Ўзэкспомарказ“ марказий кўргазмалар мажмуида “Uzbekistan Industrial Exhibitions-2021» халқаро саноат кўргазмалари ўз ишини бошлади.

“International Expo Group” МЧЖ томонидан ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралар кўмагида ташкил этилаётган кўргазма очилишида сўзга чиққанлар металлургия, машинасозлик, тоғ-кон саноати учун технологиялар ва ускуналар, транспорт, автосаноат, кимё саноати, хавфсизлик технологиялари намойиши мамлакатимиздаги барча соҳалар равнақида муҳим аҳамият касб этишини таъкидлади.

Халқаро саноат кўргазмалари биратўла бешта, яъни “UzMetalMashExpo» 12-халқаро кўргазмаси – металлургия ва металлга ишлов бериш, машинасозлик, дастгоҳсозлик, пайвандлаш, «UzMiningExpo» 11-халқаро кўргазмаси – Тоғ-кон саноати учун технологиялар ва ускуналар, «UzTechTransExpo» 12-халқаро кўргазмаси – махсус техника, транспорт, автосаноат, «UzChemPlastExpo» 10-халқаро кўргазмаси – кимё саноати, пластмасса ва каучук ишлаб чиқариш, лаборатория ва таҳлилиёт, «UzSecureExpo» 10-халқаро кўргазмаси – хавфсизлик технологиялари, ёнғинга қарши ҳимоя, меҳнат муҳофазаси, IT хавфсизлик тақдимотларини ўзида жамлагани билан янада аҳамиятлидир.

Мамлакатимиз савдо-иқтисодий ва саноат салоҳиятини ривожлантириш, инвестиция муҳитини яратиш ва хориж компаниялари билан ҳамкорлик қилишни йўлга қўйишда ушбу кўргазма муҳим роль ўйнайди.

– Биз JET брендидаги металлга ва ёғочга ишлов бериш ускуналари савдоси билан шуғулланамиз, – деди “STANKO” гуруҳ корхонаси раҳбари Сардор Демитов. – Ускуналар кафолати икки йил бўлиб, сервис ва устахона хизматлари кўрсатиш имкониятмиз ҳам бор. Корхонамиз Ўзбекистонда тўрт йилдан буён фаолият юритади ва шу йиллар давомида 500 дан ортиқ заводларга ускуналарни етказиб бердик. Кўргазмаларга доимий қатнашиб келамиз. Натижалар жуда яхши. Ҳамкорлар топиш ва шартномалар тузишда бу каби намойишлар жуда фойдали. Бугун ўз ишини бошлаган кўргазмадан ҳам умидимиз катта.

Мураккаб эпидемиологик шароитга қарамай Австрия, Германия, Италия, Қозоғистон каби давлатлардан 100 га яқин компания вакиллари кўргазма майдонларида металлга ишлов бериш бўйича янги ускуналар, дастгоҳсозлик ва пайвандлаш учун жамловчи қисмлар ва хизматлар, кимё ва пластмасса саноати янгиликларини намойиш этмоқда.

– Компаниямиз 1997 йилда Корея Республикасининг Сеул шаҳрида ташкил этилган, – деди “DM ENTERPRISE” компанияси сотув менежери Баҳром Одилов – У пластик хомашёларнинг савдоси билан шуғулланади. 2013 йилдан буён компания Ўзбекистон бозорида фаол ишлаб келади. Саккиз йилдан буён “Артел”, “Акфа” каби компаниялар билан мустаҳкам алоқа ўрнатганмиз. Биз уларга Корея Республикасидаги “LOTTE CHEMICAL”, “KUMHO PETROCHEMICAL” каби компанияларнинг сифатли пластик хомашёларни етказиб берамиз. Шу билан бирга, техник ёрдам кўрсатамиз.

Кўргазма павильонларида тоғ-кон саноати ва унинг қайта ишлаш комплекслари учун ускуналар ва хизматларнинг кенг спектри, бойитиш ва ташиш ускуналари ҳам намойиш этилмоқда.

Иштирокчилар йўл-қурилиши, қурилиш ва юк ташиш техникасининг кенг миқёсдаги экспозицияси билан эса очиқ майдонларда танишиш мумкин.

Халқаро саноат кўргазмалари 7 майга қадар давом этади.

[gallery-2292]

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА