Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Uzbekistan Industrial Exhibitions-2021»: Кўргазмада бешта соҳа саноати намойиш этилади
20:27 / 2021-05-04

Эртага «Ўзекспомарказ» марказий кўргазмалар мажмуида «Uzbekistan Industrial Exhibitions-2021» халқаро саноат кўргазмалари ўз ишини бошлайди.

“International Expo Group” МЧЖ томонидан ва тегишли вазирликлар ҳамда идоралар кўмагида ташкил этилаётган ушбу нуфузли кўргазмада металлургия, машинасозлик, тоғ-кон саноати учун технологиялар ва ускуналар, транспорт, автосаноат, кимё саноати, хавфсизлик технологиялари каби соҳаларидаги ютуқлар намойиш этилади.

“International Expo Group” МЧЖ ходимаси, ушбу лойиҳа менежери Тамара Ли мазкур кўргазма ҳақида қўйидагича маълумот берди.

– «Uzbekistan Industrial Exibitions» халқаро саноат кўргазмаларни битта майдонда бир нечта муҳим саноат кўргазмалари форматида ўтказилиши саноат соҳалари вакиллари ўртасида ҳамкорликни кенгайтириш имконини беради. Аҳамиятли жиҳати, мамлакатимиз савдо-иқтисодий ва саноат салоҳиятининг фаол ўсиши, қулай инвестиция иқлими мамлакатга кўп сонли хориж компанияларини жалб қилади. 

Мураккаб эпидемиологик шароитларга қарамай, 2021 йилда нафақат Ўзбекистондан, балки Австрия, Германия, Италия, Қозоғистон, Канада, Хитой, Қирғизистон, Корея Республикаси, Россия, Туркия, Украина ва Швейцариядан ташриф буюрган 100 га яқин компания кўргазмаларнинг бирлашган экспозициясини ташкил этади, – деди Тамара Ли.

Саноат тармоқлари мутахассислари, ҳудудлар ва минтақаларидан вакиллари, вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари, бизнес доиралари ва манфаатдор мутахассислар иштироки кутилаётган кўргазма майдонларида металлга ишлов бериш бўйича янги ускуналар, дастгоҳсозлик ва пайвандлаш учун жамловчи қисмлар ва хизматлар, кимё ва пластмасса саноати янгиликларидан танишишга имконият яратилади.

Шунингдек, тоғ-кон саноати ва унинг қайта ишлаш комплекслари учун ускуналар ва хизматларнинг кенг спектри, бойитиш ва ташиш ускуналари намойиш этилади. Йўл қурилиши, қурилиш ва юк ташиш техникасининг кенг миқёсдаги экспозицияси очиқ майдонларда тақдим этилади.

Эслатиб ўтамиз, “Uzbekistan Industrial Exhibitions-2021» халқаро саноат кўргазмалари қўйидаги тармоқларни қамраб олади:

• «UzMetalMashExpo» 12-халқаро кўргазмаси – Металлургия ва металлга ишлов бериш. Машинасозлик. Дастгоҳсозлик. Пайвандлаш;

• «UzMiningExpo» 11-халқаро кўргазмаси – Тоғ-кон саноати учун технологиялар ва ускуналар;

• «UzTechTransExpo» 12-халқаро кўргазмаси – Махсус техника. Транспорт. Автосаноат;

• «UzChemPlastExpo» 10-халқаро кўргазмаси – Кимё саноати. Пластмасса ва каучук ишлаб чиқариш. Лаборатория ва таҳлилиёт;

• «UzSecureExpo» 10-халқаро кўргазмаси – Хавфсизлик технологиялари. Ёнғинга қарши ҳимоя. Меҳнат муҳофазаси. IT хавфсизлик.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА