“Uzbekistan Global Tour 7”да иқтидорли чавандозлар сараланди
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” спорт мажмуасида от спорти бўйича “Uzbekistan Global Tour 7” босқичи мусобақаси бўлиб ўтди. Мусобақа доирасида турли тоифалар бўйича беллашувлар ташкил этилди.
Мусобақанинг “A” тоифасида Бекзод Рўзимуҳаммадов 140 см. тўсиқлардан от сакратишда олтин медални қўлга киритган бўлса, “D” таснифида 125 см. баландликдаги тўсиқларда Дилшод Шокиров ғолиб бўлди. Шунингдек, “B” гуруҳида (115 см) Абдушукур Собиржонов чемпионга айланди.
14-10 ёшли чавандозлар ўртасида Муҳаммад Юсуф Йўлдошев, Муҳаммаддиёр Раимжонов, Мумтозабегим Ҳакимова ҳамда Бекзод Эргашбоев ўз гуруҳларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА