“Uzbekistan Global Tour-2023”нинг илк ғолиблари аниқланди
Пойтахтимиздаги “Universal Horses Stable” от спорти клубида конкур бўйича ўтказилган “Uzbekistan Global Tour-2023” мусобақасининг биринчи босқичида чавандозлар 6 та йўналишда баҳслашди.
Мамлакатимизнинг маҳоратли чавандозлари қатнашган баҳсларда ўз йўналишларида Улуғбек Обиджонов, Бекзод Қурбонов, Фаррух Ўринбоев ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.

Мусобақа якунида ғолиб ва совриндорлар Ўзбекистон йилқичилик ва от спорти федерацияси томонидан тақдирланди.
ЎзА