English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Airways”нинг мафтункор чеҳралари
08:58 / 2022-03-05

8 март – Халқаро хотин-қизлар куни

Кўпчилик қизлар болалигидан стюардесса бўлишга, хорижий тилларда равон сўзлашга, осмонда парвоз қилиб, дунё кезишга қизиқади. Бу соҳа ходималари ўзининг келишган қадди-қомати, кўркам либоси, латофатли чеҳраси, хуш муомаласи билан ҳам эътиборга тушган.

Борт кузатувчиси – авиация соҳасининг масъулиятли касбларидан. Ушбу касб эгаларининг асосий вазифаси самолёт йўловчиларининг хавфсизлигини таъминлаш ва парвоз вақтида уларга олий даражада сифатли хизмат кўрсатишдан иборат. Кези келганда улар шифокор, психолог, қутқарувчи ёки шунчаки яхши суҳбатдош ҳам бўлади. Фавқулодда вазият юзага келган ҳолда эса салондаги одамларнинг ҳаёти учун  жавобгарликни ҳам ўз зиммасига олади. 

[gallery-6012]

Касбнинг ўзига яраша машаққатлари ҳам талайгина. Мисол тариқасида айтадиган бўлсак, авиарейслар кечаю-кундуз амалга оширилади. Бу эса борт кузатувчисининг туну-кун парвозда бўлиши, оиласига етарли вақт ажрата олмаслигига сабаб бўлиши мумкин. Шу боис ҳам бу касб фидойиликни талаб этади.    

Мамлакатимиз авиакомпанияси “Uzbekistan Airways” акциядорлик жамиятида бугунги кунда 704 нафар аёл-қиз борт кузатувчиси (стюардесса) фаолият юритмоқда. Уларнинг фаолияти ҳамда дам олиши учун зарур шароитлар яратилган. Соҳа ходимлари учун қатор имтиёзлар ҳам мавжуд.  

Ушбу касбни эгаллаш истагидаги қизлар “Uzbekistan Airways” АЖнинг бош офиси Ходимлар билан ишлаш бошқармасига мурожаат қилиши мумкин. Шу билан бирга, стюардессаликка танлов бўйича барча янгиликлар ижтимоий тармоқларда ҳам эълон қилиб борилади. Талабгорлардан эса баланд бўй, мафтункорлик, ўзбек, рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш сўралади.  Борт кузатувчиси бўйининг баланд бўлиши ҳаво кемаси саҳнидаги йўловчиларни кўриш ва уларга тезкор хизмат кўрсатишда муҳим жиҳатлардан биридир.  


 

Камола Юсупова, Оқил ҒУЛОМОВ (сурат), ЎзА