Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Uzbekistan Airways Sales бош офиси кассалари август ойи сўнгига қадар кечки 21:00гача хизмат кўрсатади
15:56 / 2022-07-06

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида ташкил этилган брифингда “Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова Uzbekistan Airways Sales бош офиси 2022 йил 5 июлидан август ойи сўнггига қадар ёзги иш жадвалига ўтганини маълум қилди.

Энди Uzbekistan Airways Sales филиали ҳар куни соат 09:00 дан кечки 21:00гача фаолият кўрсата бошлайди. Бу эса хизмат кўрсатилувчи йўловчилар сонини 20-25 фоизга оширади. 

Мутахассис сўзларига кўра, ҳозирда марказий сотув офиси кунига 600 га яқин йўловчиларга хизмат кўрсатмоқда. Ўзбекистон Республикасининг вилоятларида истиқомат қилувчи йўловчилар эса маҳаллий аэропорт ҳудудида жойлашган авиакассалар ёки авиакомпания тармоғига кирувчи агентлардан авиачипта харид қилишлари мумкин. 

Авиакомпания йўловчилари учун бугунги кунда авиачипта харид қилишнинг бир неча турлари таклиф этилмоқда. Шулардан бири марказий авиакасса, агентлар тармоғи ҳамда аэропорт ҳудудида жойлашган авиакассадан, авиакомпания расмий сайти www.uzairways.com дан 3 фоиз чегирма билан авиачипта харид қилиш, click, payme ёки телеграм ботдан ҳам чипта сотиб олиш мумкин.  

Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” Қурбон ҳайити муносабати билан 2022 йил 9 июлдан 12 июлгача амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновларнинг барча турдаги тарифларига эълон қилинган 50 фоиз чегирмалар ҳамон амалда. Бугунги кун ҳолатига ушбу чегирма доирасида 2 минг 158 та авиачипта харид қилинган. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА