English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Uzbekistan Airways Қарши шаҳрида сайёр қабул ўтказди
16:00 / 2025-11-25

Қарши шаҳрида Uzbekistan Airways раҳбарияти томонидан аҳоли ва соҳа вакиллари учун навбатдаги сайёр қабул ташкил этилди.

Тадбир очиқ мулоқот ва фикр-мулоҳаза алмашинуви тарзида ўтказилиб, унда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, Савдо-саноат палатаси ҳудудий бошқармаси, ёшлар ташкилотлари, жисмоний ва юридик шахслар, авиачипталар сотуви агентликлари, сайёҳлик компаниялари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Учрашув давомида авиакомпания фаолияти, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, йўналишлар тармоғини кенгайтириш, шу жумладан, янги рейслар очиш имкониятлари атрофлича муҳокама қилинди. Мулоқот жараёни савол-жавоб форматида ўтди, шунингдек, ижтимоий тармоқлар орқали келган мурожаатларга ҳам жонли тарзда жавоб берилди.

Таъкидландики, Uzbekistan Airways томонидан ҳудудларда ташкил этилаётган бундай сайёр қабуллар аҳоли ва тадбиркорларнинг фикрларини ўрганиш, долзарб масалаларни ўринли ҳал этиш ҳамда ҳамкорликни кучайтиришда муҳим аҳамият касб этмоқда. Мазкур форматдаги мулоқот авиакомпанияга хизматларни такомиллаштириш ва йўналишлар тармоғини самарали ривожлантириш имконини бермоқда.

Ўлмас Баротов, Жамшид Норқобилов (сурат), ЎзА мухбирлари