Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Uzbekistan Airways» Минскдан Тошкентга учган самолёт миналанганини рад этди
09:22 / 2022-04-12

Минск — Тошкент рейсини амалга оширган бортида 140 нафар йўловчи бўлган «Airbus A-320» самолёти 11 апрель, душанба куни «миналангани» ҳақидаги хабардан сўнг Домодедово аэропортига қўндирилган эди.

«Uzbekistan Airways» АЖ ахборот хизмати Минскдан Тошкентга учган самолёт миналанганини рад этди.

Хабарга кўра, 2022 йил 11 апрель куни Минск – Тошкент йўналиши бўйича HY-710 рейси 15:39 (Тошкент вақти билан) Минск миллий аэропортидан жадвалга мувофиқ авиақатновни амалга оширишни бошлаган.

А320 ҳаво кемаси Россия ҳаво ҳудудида бўлган вақтда «Uzbekistan Airways» АЖ, шунингдек, Россия ва Беларусь авиация хизматлари ходимларининг e-mail манзилларига аноним манзилдан ҳаво кемасида бомба жойлашгани ҳақида маълумот юборилган.

Ҳаво кемасининг йўловчилари ва экипаж аъзолари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида, А320 ҳаво кемаси командири самолётни текшириш ва кўздан кечириш мақсадида энг яқин Домодедово халқаро аэропортига қўнишга қарор қилган. Лайнер, йўловчилар, уларнинг юклари, юк ва почта белгиланган тартибда текширилди. Ҳаво кемасининг миналаштирилгани ҳақидаги маълумот тасдиқланмади.

ЎзА