Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
"Uzbekistan Airways" Эрон ва Ироқ ҳаво ҳудудини айланиб ўтган ҳолда парвозларни амалга оширади
10:26 / 2024-10-03

"Uzbekistan Airways" АЖ хабарига кўра, фуқаро ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 2024 йил 2 октябрдан бошлаб Ўзбекистон фуқаро авиацияси агентлиги кўрсатмасига мувофиқ, Uzbekistan Airways Ироқ ҳаво ҳудуди ва Эрон ҳаво ҳудудининг ғарбий қисмини айланиб ўтган ҳолда, аниқ кўрсатмага қадар мунтазам парвозларни амалга оширади.

Таъкидланишича, "Uzbekistan Airways" парвозларнинг максимал хавфсизлигини таъминлаш учун муқобил йўналишлардан фойдаланган ҳолда Тошкент - Тел-Авив - Самарқанд/Тошкент йўналиши бўйича мунтазам авиақатновларни амалга оширишни давом эттиради.  

Ш.Маматуропова,

ЎзА