Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти вакиллари Термизда сайёр қабул ўтказди
06:00 / 2022-03-05

ФОТОРЕПОРТАЖ

“Uzbekistan Airways” акциядорлик жамияти вакилларининг Термиз шаҳрида навбатдаги сайёр қабули ташкил этилди. Унда авиакомпания, транспорт, туризм ва маданий мерос минтақавий бошқармаси вакиллари билан биргаликда авиачипталар сотуви бўйича агентлар ва жисмоний шахслар, сайёҳлик компаниялари, ОАВ вакиллари, блогерлар иштирок этди.

Тадбир иштирокчиларига “Uzbekistan Airways” авиакомпаниянинг 30 йиллик фаолияти давомида Ўзбекистон фуқаро авиацияси соҳасида катта ютуқларга эришгани ҳақида маълумот берилди. Авиапаркни Boeing ва Airbus каби янги замонавий ҳаво кемалари билан тўлдирилиши парвозлар географиясини кенгайтириш ва йўловчиларга сифатли хизмат кўрсатиш имконини бергани таъкидланди.   

[gallery-6001]

Бундан ташқари, бугунги кунда ҳар бир йўловчи парвоздан кейин авиакомпания томонидан тақдим этилаётган хизматларни шахсан баҳолаши мумкинлиги қайд этилди. Бунда уларга “Махфий йўловчи” дастури ёрдам беради. Бу дастурдан барча йўловчилар фойдаланиши мумкин. 

Сайёр қабул доирасида йўловчиларни қийнаётган муаммолар бўйича савол-жавоблар ўтказилди, аҳолидан келиб тушган мурожаатлар атрофлича ўрганилди. Мурожаатларнинг аксарият қисми жойида ечимини топди, қўшимча ўрганиш ва вақт талаб қиладиган мурожаатлар бўйича масъул раҳбар ва ходимларга тегишли топшириқлар берилди.  Шунингдек, иштирокчиларга йўловчилар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш, ҳимоя қилиш ва кафолатлаш борасида амалга оширилаётган аниқ манзилли ишлар тўғрисида маълумот берилди.



Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА