English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Airways” АЖ: Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемалари 58 марта бошқа аэропортларга йўналтирилган
14:30 / 2022-12-28

Маълумотларига кўра, “Uzbekistan Airways” АЖ авиакомпанияси жадвал асосида 2 минг 290 та авиақатновни амалга оширган. Шулардан 925 таси кечиктирилган ҳолда бажарилган. 26 декабрь холатига кўра эса жадвал асосида 1 минг 957 та авиақатнов амалга оширилган. Умумий ҳисобда 1 минг 136 таси кечиктирилган ҳолда парвоз қилган.

Хўш, авиақатновларнинг кечиккан ҳолда бажарилиши ёки амалга оширилмаслигининг асосий сабаблари нимада?  

“Uzbekistan Airways” АЖ ахборот хизмати раҳбари Камола Икромова қуйидагиларни маълум қилди.  

Мутахассиснинг сўзларига кўра, авиақатновларнинг кечиккан ҳолда бажарилиши ёки амалга оширилмаслигининг асосий сабаблари ҳаво кемаси техник хизмат кўрсатишга муҳтожлиги, ҳаво кемасининг белгиланган манзилдан кеч етиб келгани, авиакомпания томонидан рейснинг бекор қилиниши, ноқулай об-ҳаво шароити (кучли ва қум шамоли, қаттиқ туман, кучли қор бўрони), махаллий аэропортларнинг вақтинчалик ёпилиши ҳисобланади.  

Маълумки, жорий йил декабрь ойида Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб совуқ ҳаво сақланиб турди. Шу сабаб Тошкент ва вилоятларда жойлашган аэропорт ҳудудларида туман, учиш ва қўниш йўлагининг музлаши, ҳаво кемалари қор билан қопланиши ҳамда учувчилар учун учиш қўниш йўлагини кўриш даражаси кескин пасайиши кузатилди. Шуни алоҳида таъкидлаш керак, йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳаво кемаси фақатгина кўриш даражаси 100 фоиз бўлганда ҳавога кўтарила олади. 2022 йил декабрь ойида ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ҳаво кемалари 58 марта бошқа  аэропортларга мажбурий равишда йўналтирилган.  

Авиақатновлар “Uzbekistan Airways” томонидан кечиктирилган ёки бекор қилинган ҳолларда йўловчиларига 2 соатдан юқори бўлган кутиш вақтида сув, 4 соатдан 6 соатгача бўлган кутиш жараёнида иссиқ таом тақдим этилади. Агар кутиш вақти кундузи 12 соатдан, кечаси 6 соатдан ошса йўловчилар меҳмонхона ҳамда иссиқ овқат билан таъминланади. Ноқулай об-ҳаво шароити сабабли авиақатновлар кечиктирилган ёки бекор қилинган ҳолларда йўловчилар авиачипталарнинг тўлиқ қийматини чипта сотиб олинган жойдан қайтариб олишлари ёки бошқа санага бепул қайта бронлаш хуқуқига эга.  

Шунингдек, мамлакатимиз ҳудудида амалга оширалаётган рейсларнинг учиб келиш терминали турли сабабларга кўра ўзгарса, йўловчилар авиакомпания томонидан ўз манзилларига ер транспорти орқали етказиб қўйилади. Агар бу жараён амалга оширилмаса, йўловчиларга авиакомпания томонидан авиачипта тариф тури ва етиб бориш манзилидан келиб чиққан холда 25 фоиз миқдорида компенсация тўланади. Хорижий мамлакатлардаги қўниш терминали ўзгарган ҳолларда авиакомпания йўловчиларни ўз манзилларига етказиб қўйишга жавобгар ҳисобланади.  

Қайд этилишича, авиақатнов вақти, соати, йўналиши ва қўниш терминали ўзгарган ҳолларда авиакомпания алоқа маркази йўловчи аэропортга келишидан аввал у чипта харид қилаётганда ёзиб қолдирган боғланиш рақами ва почта манзилига хабар юборади.  

Маълумот ўрнида таъкидлаш лозимки, йўловчилар авиачипта сотиб олаётганда ўзининг шахсий телефон рақамини ва электрон манзилини қолдиришлари сўралади. Бу авиақатновларнинг вақти ўзгарган ҳолларда уларни тезкор хабардор қилиш учун керак бўлади.  

 

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА