"Uzbekistan Airways" АЖ Мустақиллик байрами муносабати билан 50 фоизлик чегирма эълон қилди
"Uzbekistan Airways" авиакомпанияси Мустақиллик байрами муносабати билан маҳаллий йўналишларга байрам чегирмасини эълон қилди. Бу ҳақда "Uzbekistan Airways" авиакомпанияси матбуот хизмати хабар берди.
Хабарда қайд этилишича, авиакомпаниянинг 1 сентябрдан 3 сентябргача амалга ошириладиган барча маҳаллий рейсларининг авиачипталарига 50 фоизлик чегирма тақдим этилади. Чегирма Let L-410 ҳаво кемаларида амалга ошириладиган авиақатновлар учун амал қилмайди.
Маълумот ўрнида айтиш жоиз, ҳозирча Мустақиллик байрами арафасида ўзбекистонликлар неча кун дам олиши маълум эмас.
ЎзА