English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Airports” ходимларни танлашнинг электрон тизимини ишга туширди
16:09 / 2024-02-20

“Uzbekistan Airports” АЖ “Vacancyuzairports. uz" вакант лавозимларнинг онлайн портали орқали ходимларни танлашнинг янги тизимини жорий этди.

Авиакомпания хабарида бу тизим илғор технологиялар ва ходимларни бошқариш соҳасидаги замонавий эҳтиёжлар ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилганлиги айтилади. У компанияга номзодларнинг малака ва касбий тажрибаси лавозим талабларига оптимал даражада мос келишини таъминлаган ҳолда уларни тезроқ ва самаралироқ танлаш имконини беради. 

Ҳозирча Vacancyuzairports.uz сайтида тўртта вакант лавозим мавжуд. Компанияга дастурчи, киберхавфсизлик бўйича мутахассис, тизимли администратор ва харид амалиётлари бўлими бош мутахассиси керак. Ариза бериш учун ушбу сайтда рўйхатдан ўтиш ва электрон сўровномани тўлдириш лозим. 

Дарвоқе, кўпчилик мутахассислар ходимларни танлаш бўйича рекрутинг алгоритмларга салбий қарайди. Улар суҳбат ўрнини ҳеч нарса боса олмайди, деган фикрда. 

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА