English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Аirports”: вақт кутиб турмайди, ривожланиш даври келди
13:20 / 2020-06-01

Дунё иқтисодиётига салбий жиҳатдан жиддий таъсир кўрсатган COVID-19 пандемияси Ўзбекистон транспорти соҳасини ҳам четлаб ўтмади.

Муносабат

Дунё иқтисодиётига салбий жиҳатдан жиддий таъсир кўрсатган COVID-19 пандемияси Ўзбекистон транспорти соҳасини ҳам четлаб ўтмади. Инқироз аломатлари “Uzbekistan Airports” акциядорлик жамияти тизимидаги 11 та халқаро аэропорт фаолиятида ҳам сезилди.

Президентимиз жорий йил 25 май куни транспорт соҳасининг барқарор ишлашини таъминлаш ва изчил ривожлантириш масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда бундай шароитда соҳанинг вазиятдан чиқиш – “чидамлилик" формуласини яратиш, тизимда туб ислоҳотлар ўтказиш, барча аэропортларни замон талабига кўра такомилига етказиш чораларини ишлаб чиқиш бўйича қатъий кўрсатма берди. Унда акциядорлик жамиятининг кредит тўлови муддати узайтирилиб, соҳага қатор солиқ имтиёзлари тақдим этилди. Бундан ташқари, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ҳисобидан айланма маблағ сифатида фоизсиз ссудалар ажратилади.

Ҳозирги тараққиёт даврида имкон қадар тез ва самарали ҳаракатланиш йўқотишларнинг олдини олишга хизмат қилади. Мамлакатимиздаги халқаро аэропортларни пандемия таъсиридан беталафот олиб чиқишга доир ишлаб чиқилаётган бизнес модель моҳиятида ҳам тизим инфратузилмасида бутунлай янги даврни бошлаш вазифаси кўзланган.

123.JPG

photo_2020-06-01_13-43-18.jpg

Жумладан, “Uzbekistan Airports” АЖ бошқаруви раиси Ровшан Исмаилов муҳокамаларда барча халқаро аэропортлар қиёфаси ва хизмат кўрсатишини замонавийлаштириш, улар дунё талаблари даражасида иш юритишига имкон яратиш, йўловчи ўтиш терминалларида энг юқори қулайлик ва шароит яратишга доир масалалар кўриб чиқилганини маълум қилди. Унда асосан, Андижон, Нукус, Қарши, Урганч, Термиз, Бухоро халқаро аэропортлари фаолияти таҳлил қилинди. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 10 майда қабул қилинган «Давлат-хусусий шериклик тўғрисида»ги қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 апрелдаги «Давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорида белгиланган меъёрларга мувофиқ ушбу аэропортларни ривожлантириш бўйича ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этиш таклифи шакллантирилди. Ҳозирда соғлом рақобатга хизмат қилувчи тендер савдоларини ташкил этиш жараёнига тайёргарлик кўрилмоқда.

Республикамизда коронавирусдан ҳимояланиш бўйича Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан тегишли тартибларга риоя қилиш талаблари белгилаб қўйилган. Самарқанд ва Термиз халқаро аэропортларида ҳам жорий қилинган ҳолат бўйича қоидаларни бузмаган ҳолда инвестиция дастури лойиҳалари амалга ошириб келинаяпти.

Биргина Самарқанд халқаро аэропортининг терминал биноси ҳамда учиш-қўниш йўлагини янгидан барпо этиш ишларига халқаро лойиҳачилар томонидан қиймати 62 миллион долларга тенг маблағ жалб этилган. Кутилаётган натижа – йўловчиларга замонавий терминаллар, янги қурилаётган учиш-қўниш йўлаги, таксивайс (йўналтириш йўлаклари) ва перрони, 20 дан зиёд тўхташ жойлари орқали жаҳон стандартлари асосида хизмат кўрсатишга эришиш. Аэропортларнинг ёритиш, алоқа ва кузатув тизимларида ҳам янгиланишлар кузатилмоқда. Маълумотларга кўра, январдан шу кунга қадар ушбу аэродромни таъмирлаш ишларининг 75 фоизи бажариб бўлинди. Янги аэровокзал (терминал)ни 2021 йилнинг иккинчи ярим йиллиги бошларида ишга тушириш назарда тутилган.

Термиз халқаро аэропортининг сунъий учиш-қўниш йўлаги ва бошқа аэродром қопламаларини янгидан бунёд этиш, уларни фойдаланишга топшириш ҳам келгуси йилнинг иккинчи чораги охирига режалаштирилган. Айни вақтда 20 га яқин қурилиш техникаси ёрдамида майдоннинг сифатсиз қатлами ўрнига янги қатлам учун қоришмалар ётқизишга тайёргарлик кўрилмоқда.

photo_2020-06-01_13-44-14.jpg

12.JPG

"Uzbekistan Airports" АЖ Жаҳон банки, Германиянинг «Airport Research Center» ҳамда Россиянинг «Инновационный Центр гражданской авиации» ташкилотлари билан ҳамкорлик шартномаларини имзолади. Келишув аввалида Тошкент халқаро аэропортини модернизация қилиш жараёнига эътибор қаратилган. Жорий йилнинг октябрь ойида якунланиши белгиланган мазкур лойиҳанинг ҳозирда биринчи босқичи охирига етказилди. Муҳими, лойиҳа доирасида бажарилаётган ишлар, уларнинг ҳисоботи онлайн тарзда тақдим қилиб бориляпти. Ҳозирда хорижий компаниялар Миллий авиация саноатини ислоҳ қилиш бўйича ўз консалтинг хизматларини тақдим этишмоқда. «Ўзбекистон Республикасида авиаташувни ривожлантириш стратегияси» ҳам чет эллик мутахассислар билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади. Шаффофлик, кўп томонлама ишонч асосига қурилган бу мақсадлар келажакда халқаро авиақатновлар салмоғининг ошиши, Ўзбекистонни дунё билан чамбарчас боғлашга хизмат қилади.

Маълумотларга кўра, жорий йилнинг 18 майидан шу кунга қадар 4 та халқаро аэропортимизда ҳафтасига 6 та – Тошкент-Урганч-Тошкент, Тошкент-Термиз-Тошкент, Тошкент-Нукус-Тошкент йўналиши бўйлаб амалга оширилган авиақатновларда минглаб фуқаролар карантин қоидалари асосида манзилларига етказилди.

Лаълихон СОБИРОВА,
“Uzbekistan Airports”АЖ матбуот котиби.