Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Uzbekistan Airports” ва IATA вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди
18:25 / 2024-10-04

“Uzbekistan Airports” компанияси ва “Тошкент” халқаро аэропорти раҳбарияти Ҳаво транспорти халқаро уюшмаси (IATA) вакиллари билан музокаралар ўтказди.

Учрашувда “Uzbekistan Airports” компаниясидан олинган маълумотларга кўра,  Ўзбекистон аэропортлари ва умуман олганда, фуқаро авиациясини ривожлантиришнинг ягона стратегиясини ишлаб чиқиш, йўловчиларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш ва кадрлар тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.  

IATA вакиллари ўз навбатида қатор масалалар, жумладан аэропорт ходимлари учун ўқув тренингларини ташкил қилишга кўмаклашишга тайёрлигини билдирди.  

IATAнинг Европадаги минтақавий вице-президенти Рафаэль Шварцман мамлакатимизда авиация соҳаси сезиларли равишда ривожланганини алоҳида таъкидлаб, мамлакат фуқаро авиациясининг IATA сиёсати ва стандартларига мувофиқлигини юқори баҳолади.  

Ҳаво транспорти  халқаро уюшмаси (International Air Transport Association, IATA) – халқаро ноҳукумат ташкилоти бўлиб, 1945 йилда бутун дунё бўйлаб истеъмолчилар манфаати учун хавфсиз, ишончли ва тежамкор   ҳаво қатновларини ривожлантиришда авиакомпаниялар ўртасидаги ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташкил этилган. Унинг бош қароргоҳи Монреал (Канада)да жойлашган.  

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА