Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
UzAuto Motors ишлаб чиқариш ҳажмини оширди: Президент топшириғи ўз вақтида бажарилмоқда
13:37 / 2022-04-27

UzAuto Motors 2020 йилда 280 000 дан ортиқ автомобиль ишлаб чиқариб, ўзининг тарихий рекордини янгилади ва шу тариқа барча моделларнинг эркин сотилишига эришди.

Aммо пандемия ва глобал микрочиплар танқислиги сабаб, 2021 йилда ишлаб чиқариш ҳажми камайди. Бу эса 2022 йил бошида харидорларга 89 минг 300 дан ортиқ автомобиль қарздор бўлишига олиб келди.

15 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида автомобиль саноати масалаларига бағишланган йиғилишда бир қатор муҳим қарорлар қабул қилинди. Хусусан, давлат раҳбари жорий йилнинг 1 майига қадар автомобиль сотиб олишда юзага келган навбатлар билан боғлиқ муаммоларни тўлиқ бартараф этиш бўйича топшириқ берди.

Шубҳасиз, компания бозорни керакли миқдордаги автомобиллар билан тўлдириш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда. Завод ҳар куни 1 000 дан ортиқ автомобиль ишлаб чиқариб, тўлиқ қувват билан ишламоқда.

Март-апрель ойларида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш учун қўшимча 4200 дона автомобиль ишлаб чиқариш учун ҳаво йўллари орқали 656 тонна бутловчи қисмлар олиб келинди. “Uzbekistan Airways” AЖ билан келишилган ҳолда, энг муҳим автокомпонентларни етказиб бериш учун чартер рейслари ташкил этилди.

Микрочипларни ўзида мужассам этган компонентларнинг олдиндан яратилган захираси ишлаб чиқаришнинг узоқ муддатли пасайишига йўл қўймади. Юк ташиш муаммолари ҳукумат даражасида ҳал қилинди. Логистика занжирларини оптималлаштириш Корея Республикасидан бутловчи қисмларни етказиб бериш вақтини 45 кундан 38 кунгача қисқартириш имконини берди. Хитойдан юкларни темир йўлдан автомобилга ўтказиш эса транзитни 55 кундан 20 кунга қисқартирди.

Ушбу ва бошқа чора-тадбирлар автомобиль бутловчи қисмларини максимал даражада етказиб беришга имкон берди. Бу эса ўз навбатида заводнинг узлуксиз ишлашини таъминлади. GM International президенти Стивен Кифер ва бошқа бир қатор микрочип ишлаб чиқарувчилар билан олиб борилган музокаралар яримўтказгичларни қўшимча етказиб бериш ва инқироз даврида прогноз қилинганидан кўпроқ автомобиль ишлаб чиқариш имконини берди.

Ҳамкорлар билан олиб борилган музокаралар натижасида, шунингдек импорт қилинадиган “Lacetti” автомобили учун бутловчи қисмлар етказиб бериш ҳажмини 6 000 донадан 8 000 донагача, “Damas” автомобили учун эса 6 000 донадан 8 000 донагача оширилди. Бундан ташқари, ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш имконини берувчи 30 дан ортиқ етишмаётган бутловчи қисмларни етказиб берувчилар билан келишувга эришилди.

Ишлаб чиқариш ускуналарини модернизация қилиш ва технологик жараёнларни оптималлаштириш натижасида UzAuto Motors нинг ишлаб чиқариш қувватлари ҳам сезиларли даражада оширилди. Хусусан, “Lacetti” автомобилларини пайвандлаш линияларидаги жараёнларни оптималлаштириш ҳисобига кунлик ишлаб чиқариш ҳажми 28 фоизга ошди.

“Cobalt” автомобилларини ишлаб чиқаришда технологик жараёнларни такомиллаштириш ва роботлаштириш орқали ушбу моделнинг кунлик ишлаб чиқариш қуввати 22,5 фоизга оширилди. Бундан ташқари, қуритиш печини кенгайтириш ва кузовнинг пастки ҳимоя қатламини қайта ишлаш жараёнини яхшилаш орқали бўёқлаш цехининг такомиллаштирилиши натижасида, ишлаб чиқаришни 15 фоизга оширишга муваффақ бўлди. Натижада Aсака заводида “Lacetti/Cobalt/Spark” автомобилларини ишлаб чиқариш ойига 19 минг 200, Хоразм заводида эса “Damas/Labo” автомобилларини ишлаб чиқариш 9 000 донага етказилди.

Бундан ташқари, UzAuto Motors томонидан автомобиль эгаларига етказиб бериш муддатини қисқартириш учун жорий йилнинг май ойидан бошлаб харидорларга ҳам етказиб бериладиган янги комплектациядаги “Cobalt” автомобилини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Пандемияга қадар бўлган ишлаб чиқаришга эришиш бугунги кунга келиб, йил бошида шартнома тузилган автомобиллар умумий сонининг 92 фоизини истеъмолчиларга шартномада кўрсатилган муддатдан бир неча ой олдин топшириш имконини берди. Ишлаб чиқарилган 2 минг 700 дан ортиқ автомобиль истеъмолчиларга етказиб бериш жараёнида, қолган 4 минг 300 донаси эса ишлаб чиқариш жараёнида, бу топшириқни 30 апрелга қадар бажарилишини таъминлайди.

Умуман олганда, 2022 йил бошидан ҳозирги кунга қадар 104 мингдан ортиқ автомобиль эгаларига топширилди. Бу автомобиль заводининг умумий ишлаб чиқариш ҳажмининг 1/3 қисмидан кўпроғини ташкил этади.

Жорий йилнинг март ойидан дастлабки тўлов миқдорининг 85 фоиздан 50 фоизгача пасайтирилган ҳолда контрактациянинг қайта тикланиши, шунингдек, автомобиллар нархининг барқарорлиги уларни фойдали сармоя воситасига айлантирди ва талабнинг кескин ошишига олиб келди. Қайта сотиш мақсадида автомобиль сотиб олаётган шахсларнинг юқори фаоллиги компанияни шартнома шартларига бундай мижозларга автомобилларни етказиб беришни қўшимча 4 ойга кечиктириш ҳуқуқини киритишга мажбур қилди, бу эса уларнинг сезиларли даражада қисқаришига олиб келди.

Aвтомобилларга бўлган талабнинг ғайритабиий ўсишига сезиларли ҳисса қўшиш, асосан, маҳаллий автомобиллар нархининг доллар эквивалентида сезиларли даражада пасайиши билан боғлиқ. Шу билан бирга, давлатимиз раҳбари топшириғига кўра, жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб импорт қилинадиган автомобиллар учун божхона тўловлари 2 баробардан зиёдроққа пасайтирилди.

Aвтомобиль бозорини либераллаштириш, шунингдек, ички бозорда рақобатчилар мавжудлиги Chevrolet автомобилларининг оммавийлигини камайтирмади.

Глобал ва геосиёсий инқирозлар шароитида компания томонидан кўрилган барча чора-тадбирлар мижозлар олдидаги мажбуриятларни ўз вақтида ёпиш ва “захира” ташкил этиш имконини берди. Ҳозирда дилерлик марказларида 2000 га яқин автомобиллар, шу жумладан, 1000 дан ортиқ “Nexia” автомобиллари мавжуд.

ЎзА

Реклама ҳуқуқи асосида