Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«UzAuto Motors» апелляция судида ҳам ғалаба қозонди
22:11 / 2020-12-18

Хабарингиз бор, жорий йил 11 декабрь куни Тошкент шаҳар маъмурий судида апелляция инстанциясида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг апелляция шикоятига кўра, «UzAuto Motors» АЖ иши бўйича суд жараёнлари бошланган эди.

Мазкур суд жараёнларида аризачи – «UzAuto Motors» акциядорлик жамиятининг жавобгар – Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан қўмита махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий иш юзасидан суднинг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори кўриб чиқилди.

Биринчи инстанцияда суд «UzAuto Motors» АЖ шикоятини қаноатлантирган ҳамда Қўмита махсус комиссиясининг автомашиналар нархини тушириш кераклиги ҳақидаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топган эди.

Апелляция судининг биринчи кунида Монополияга қарши курашиш қўмитасининг эътирозлари тингланган, илтимосномалар ва қўшимча ҳужжатлар ҳам тақдим этилганди.

Бугун, 18 декабрда бўлиб ўтган иккинчи суд мажлисида жавобгар вакиллари томонидан апелляция шикоятига қўшимча тақдим этилиб, тарафлар ўртасида муҳокама қилиниб, иш юритувига қабул қилинди.

«UzAuto Motors» акциядорлик жамияти вакилларининг жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикояти юзасидан эътирозлари тингланди.

Апелляция судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикрини эшитиб, ишни кўриш натижаси бўйича қарор қабул қилди.

Қарорга кўра, биринчи инстанция судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Шунингдек, судлов ҳайъати ишни кўришда тараф сифатида «Azimavtomotive» МЧЖ ва истеъмолчиларни учинчи шахс сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этилганлигини эълон қилди.

Суднинг қарори эълон қилинганидан сўнг, тарафларга нима сабабдан судлов ҳайъати ушбу хулосага келганлиги ва қарорга нисбатан шикоят бериш муддати ва тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

Қуйида мазкур суд жараёнига оид тўлиқ видеоматериални томоша қилишинггиз мумкин.

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/mbApLM40qxU" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Ёқуб МЕЛИБОЕВ (видео), ЎзА