Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уюшмаган ва имконияти чекланган ёшлар ўртасида спорт мусобақаси ўтказилмоқда
10:53 / 2021-05-28

Нукус шаҳридаги 1-сонли Болалар ва ўсмирлар спорт мактабида Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мини футбол ва шахмат бўйича мусобақалар бошланди.

Таъкидланганидек, бугунги кунда мамлакатимизда ёшларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини сингдириш, улар ўртасида китобхонликни тарғиб қилишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. 

Ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказишни ташкил этиш, ижтимоий, маънавий-маърифий соҳалардаги ишларни янги тизим асосида йўлга қўйиш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан 5 та муҳим ташаббус илгари сурилган эди. Шундан иккинчи ташаббус – ёшларни жисмоний чиниқтириш, спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган.

[gallery-2578]

Бугунги кунда мамлакатимизда ушбу ташаббусни ёшларимиз ўртасида кенг тарғиб қилиш мақсадида турли тадбирлар ташкил этилмоқда. Давлат хавфсизлик хизмати Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун ўтказилаётган мусобақа шулар жумласидандир. Мусобақа FIFA (Fédération Internationale de Football Association) қоидалари асосида ўтказилиб, унда мини футбол бўйича 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар, шахмат бўйича «Ёшлар дафтари»га киритилган ва имконияти чекланган ёшлар иштирок этмоқда.

Тадбир очилишида спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, санъат усталарининг концерт дастури намойиш этилди.

Мусобақалар давом этмоқда.

 

Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА