French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйнинг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бераман деб, фуқародан пул олган мутахассисга жиноят иши қўзғатилди
17:25 / 2021-03-16

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Қорақалпоғистон Республикаси Чимбой тумани бўлимига фуқаро М.Алиева ариза билан мурожаат қилган. Унда «Ермулккадастр» ДК Чимбой туман филиали мутахассиси бўлиб ишлайдиган А. 2020 йил февраль ойининг охирида унинг туман ҳудудида жойлашган янгидан қурилган уйининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бераман деб 3 миллион сўм пулини олганлиги ва ҳозирги кунгача уйининг кадастр ҳужжатларини тайёрлаб ёки пулини қайтариб бермаётганлигини кўрсатган.

Мазкур ариза юзасидан ўтказилган терговга қадар текшириш ишлари натижасида, фуқаро А. 2016 йил июль ойидан 2020 йил декабр ойи оралиғида Қорақалпоғистон Республикаси «Ермулккадастр» ДК Чимбой туман филиали мутахассиси лавозимида ишлаб келиб, 2020 йил февраль ойининг охирларида фуқаро М.Б.Алиеванинг Чимбой туманида янгидан қурилган уйининг кадастр ҳужжатларни тайёрлаб бераман деб ишончига кириб, уни алдаб, 100 АҚШ долларини ва 2 миллион сўм пулини фирибгарлик йӱли билан қӱлга киритганлиги аниқланди.

Терговга кадар текшириш ишлари давомида 2021 йил 6 март куни А. фуқаро М.Б.Алиевадан фирибгарлик йўли билан қўлга киритган 100 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм пулининг 1 миллион сўмини ўз ихтиёри билан қайтариб берди. Фуқаро А.дан 1 миллион сўм пул ашёвий далил тариқасида баённома тузилиб олинди.  

Мазкур ҳолат юзасидан Департаментнинг Чимбой туман бӱлими томонидан Қорақалпоғистон Республикаси «Ермулккадастр» ДК Чимбой туман филиали собиқ мутахассисига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, Чимбой тумани прокуратурасига юборилди.  

Довуд Абибуллаев, ЎзА