Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Уйида зотдор эчкиларни боқаётган оила уни маҳалладошларига ҳам тарқатмоқчи
15:51 / 2022-02-23

Фарғона вилояти Тошлоқ тумани “Ҳамрак” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳабибулло Акрамовни кўпчилик “ишнинг кўзини биладиган одам” сифатида яхши билади.

 Гап шундаки, у ўз хонадонида эчки боқишни йўлга қўйган, бу борада катта тажрибага эга. Бугунги кунда 30 бош зотдор эчкини боқмоқда.

– Кореяда ишлаб юрганимда эчкичилик билан шуғулланиш мақсади туғилди, – дейди Ҳ.Акрамов. – Мана, 12 йил бўлди, уйда шу ишни ташкил қилганман. Эчкиларни кўпайтиришга алоҳида эътибор бериб, ҳар ойда 4-5 бош аҳолига тарқатамиз. Бир кунда 20-25 литр сут соғиб оламиз.

Эчки сути инсон саломатлиги учун кони фойда. Сабаби, у оқсил, енгил ўзлаштирилувчи ёғларга ўта бой. Бундан ташқари, таркибида мис, рух, марганец, йод, кумуш микроэлементлари, шунингдек, камқонликнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга бўлган кобальт моддаси кўп учрайди. Қолаверса, осон ҳазм бўлади, шунинг учун болалар, ошқозон касалликлари билан оғриганларга кўпроқ ичиш тавсия қилинади. Гўшти эса тўйимлилиги жиҳатидан қўйникидан асло қолишмайди. Буюк табиб Абу Али Ибн Сино шуни таъкидлайдики, кекса ёшли инсонларда эчки сутини озиқ-овқат сифатида ишлатилиши уларни турли касалликлардан сақлайди, иммунитетни кучайтиради. Шунингдек, қатиғи ва қурти тансиқ неъмат ҳисобланади. Эчкининг жуни ҳам харидоргир.

[gallery-5868]

Ҳабибулло аканинг айтишича, бугунги кунда бир литр эчки сути 10 минг сўмдан сотилмоқда. Ёзда эса кўпроқ ундан қурт тайёрланади. Шунингдек, беда, пичан каби ўтлар, ҳатто уларнинг томири эчкиларга яхши озуқадир. Бу оила эчкичиликдан ойига 3-4 миллион сўм даромад олмоқда. Боқилаётган эчкилар орасида ноёб ва зотдорлари бор.

Эндиликда кооперация асосида маҳалладаги хонадонларда эчки боқиш тажрибаси кенг жорий этиладиган бўлди. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси Нодирбек Жўрабоев хонадон эгаси билан биргаликда тармоқни кенгайтириш бўйича лойиҳа ишлаб чиқди. Бу ерда эчкичилик кооперацияси ташкил этилди. Маҳалладаги кўплаб оилалар ҳам ўз хонадонларида эчки боқишни йўлга қўяди. Кооперация эса уларга эчкиларни етказиб беради, сутини сотиб олади, даромад олишига кўмаклашади.

М.Сулаймонов, М.Қодиров (сурат), ЎзА