Уйида қулфланиб қолган бола қутқариб олинди
Гулистон шаҳри 5-мавзесидаги кўп қаватли уйларнинг бирида ўз уйида қулфланиб қолган болакай ёнғин-қутқарув отряди томонидан қутқариб олинди.
Бу ҳақда Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати хабар берди.
Гулистон шаҳар 5-мавзе кўп қаватли 64-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Н.Турсунқулова томонидан Сирдарё вилояти фавқулодда вазиятлар бошқармаси диспетчерлик хизматига 2012 йилда туғилган фарзанди Д.Ёқубжонов ўз уйида ёлғиз ҳолда қулфланиб қолганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Ушбу хабарга асосан ёнғин-қутқарув отряди шахсий таркиби воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, махсус мосламалар ёрдамида хонадон деразаларидан ичкарига кирди ва қулфланиб қолган эшикни очиб, 8 ёшли болани онасига соғ-саломат топширди.
А.ҚАЮМОВ, ЎзА