“Уйғониш лаҳзаси” фотокўргазмасидан фоторепортаж
Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги “Кимёгарлар” маданият саройида таниқли фоторассом, журналист Султонбой Деҳқоновнинг “Уйғониш лаҳзаси” деб номланган шахсий фотокўргазмаси очилди.
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси Тошкент вилояти бўлими томонидан ташкил этилган мазкур фотокўргазмада фоторассом, журналист Султонбой Деҳқоновнинг 50 дан ортиқ ижодий ишлари намойиш этилди.
[gallery-14803]
Фотокўргазманинг очилиш маросимида Ўзбекистон Бадиий академияси раиси Акмал Нуридинов, “Халқ сўзи” ва “Народное слово” газеталари Бош муҳаррири Ўткир Раҳмат, “Тасвирий ойина” ижодий уюшмаси бошқаруви раиси Исфандиёр Латипов ва бошқалар иштирок этиб, фоторассом ижодига атрофлича баҳо берди ҳамда кўргазмага қўйилган ижодий ишларнинг бугунги кундаги аҳамияти, долзарблиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА